Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ҳуқуқий тарғибот ҳамкорлиги


3.jpgФарғона вилоят адлия бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси тергов бўлими ҳамкорлигида “Концепсия-устувор вазифалар” ва “Гиёҳвандлик-зарарли иллат” мавзуларида Фарғона Политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ўқувчиларга Президентимиз томонидан 2010 йил 12 ноябрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепсияси доирасида ўтган давр мобайнида қабул қилинган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди. 

4.jpg

Шунингдек, ёшларга гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, бу иллатга қарши курашишда маҳалла ва жойлардаги мутасадди идораларга кўмак бериш асосий вазифа эканилиги тушунтириб ўтилди.

Учрашув якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди ва кун тартибидаги мавзуларни ўқув машғулотлари давомида доимо тўлдириб боришлари лозимлигини билдиришди.