Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР МАНФААТИ-ДОИМО ЭЪТИБОРДА


Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг 2013 йил 29 апрелдаги 1-сонли қарори ижроси ва 1-июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қўқон шаҳар ИИБ ва шаҳар прокуратураси, ЖИБ Қўқон шаҳар суди ҳамкорлигида ҳамда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси масъул аъзолари иштирокида Қўқон давлат педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейда “Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида лицей ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.SAM_0604.JPG

Учрашувда манфаатдор идоралар билан биргаликда вояга етмаганларнинг бевосита тарбияси, уларнинг юриш-туриши ва ахлоқ-одобига масъул бўлган Қўқон шаҳрининг 50 дан ортиқ МФЙ раислари ва маслаҳатчилари, шаҳар халқ таълими бўлими, шаҳар аҳоли бандлигини таъминлаш маркази ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Дарҳақиқат, ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимиз ёшларининг соғлом бўлиб вояга етиши барчамиз учун муҳим вазифа ва мақсадга айланган. Айни мақсад йўлида БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенцияси, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижросининг таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.SAM_0605.JPG

Учрашувда ёшларнинг таълим-тарбияси билан боғлиқ долзарб муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини янада кўтариш, бунда умумий ўрта, ўрта маxсус ва касб-хунар таълимининг мажбурийлиги, узвийлиги ва изчиллиги тамойилларига сўзсиз риоя этиш, ёшларга таълим бериш жараёнида бунга масъул шаxсларнинг, айниқса, ота-оналар ва маҳалла ходимларининг масъулиятини ошириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, учрашув сўнгида мутасадди идоралар томонидан "Обод турмуш йили" Давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ўзаро хамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.