Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Давлат рамзлари аҳамияти


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунларининг мазмун-моҳияти юзасидан ўқув-семинар ўтказилди.07062013390.jpg

Ўқув-семинарда адлия, ички ишлар, солиқ, соғлиқни сақлаш, молия, божхона, статистика бошқармалари ҳамда вилоятдаги тегишли давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳудудий тузилмаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этдилар.

Семинар Фарғона вилоятидаги давлат бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва назорат қилувчи органлар фаолиятида “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунларга риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганиш ва унда аниқланган қонунбузилиш ҳамда камчиликлар таҳлили, бу ҳолатларга келгусида йўл қўймаслик чораларини белгилаш, шунингдек давлат рамзларини сақлаш ва эъзозлаш бўйича ўзаро тавсиялар ва муҳокамаларга бағишланди.

Ҳозирги кунда Бош бошқарманинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими томонидан давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонунийликни таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, Бош бошқарманинг вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунларга риоя этилиши юзасидан вилоятдаги 56 та идораларда ўрганишлар ўтказилиб, натижаси юзасидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тегишли идораларга 20 та тақдимнома, 6 та огоҳномалар ва ёзма кўрсатмалар киритилган. Шунингдек, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 3 та таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган.07062013394.jpg

Бундан ташқари, ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича ИИБ ҲООБ профилактика инспекторлари томонидан 9 нафар масъул шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан баённомалар расмийлаштирилиб судларга берилган.

Семинарда давлат органлари фаолиятидаги мавжуд тизимли муаммо ва камчиликлар, уларни олдини олиш ва бу борада амалиёт ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар чуқур муҳокама қилинди.

Иштирокчилар Адлия вазирлиги тизимида ташкил этилган янги тузилманинг фаолияти нафақат адлия органлари ролини янада оширишга, шу билан бирга ҳаётимизнинг барча жабҳаларида қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонунийликнинг сўзсиз таъминланишига хизмат қилиши ҳақида фикр билдирдилар.