Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Жорий йилнинг 2 март куни Фарғона вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида вилоятдаги барча ДНИ нотариуслари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.


   Жорий йилнинг 2 март куни Фарғона вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида вилоятдаги барча ДНИ нотариуслари ва ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахсланинг мурожаатларини кўриб чиқишда, улар билан иш жараёнида мулоқот қилганда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 июндаги 185-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-аҳлоқ қоидалари” талаблари, нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги 533-сон қарори талаблари, ички меҳнат тартиб қоидалари ҳамда коррупция ва таъмагирликка йўл қўймаслик юзасидан нотариуслар ва ходимлар яна бир бор огоҳлантирилди. Тизим ходимларига халқни рози қилиш шиори асосида иш фаолиятларини юритишлари яна бир бор уқтирилди.