Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Фарғона вилоят адлия бошқармасида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди


Жорий йилнинг 5 март куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар Давлат хизмати марказлари апостил бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун маъсул бўлган ходимлари иштирокида ўқув-семинар машғулоти ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг”
Маъмурий регламенти мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил ва атрофлича етказилди.