Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Юридик хизмат фаолияти юзасидан семинар ўтказилди.


  Юридик хизмат фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинган.
   Мазкур қарор билан адлия органларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил давомида адлия органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари, қонунбузилиш ҳолатларига сабаб бўлувчи омиллар, уларни бартараф этишда юридик хизмат ходимларининг роли юзасидан семинар ўтказилди. Семинарда юридик хизмат ходимларига юклатилган вазифалар ва уларнинг ижроси юзасидан фикрлар алмашинди ва келгусидаги фаолият бўйича тушунтиришлар берилди.