Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Иккинчи жаҳон уруши ва мехнат фронти қатнашчилари хонадонига байрамона ташриф уюштирилди


Жорий йилнинг 8 май куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиш мақсадида уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари истиқомат қилаётган хонадонларга байрамона ташрифлар уюуштирилди. Мазкур ташрифлар давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларига алоҳида эътибор кўрсатилиб, вилоят адлия бошқармаси томонидан уларга бўлган чуқур ҳурмат намунаси сифатида уларни шарафлаш мақсадида ўша давр шукуҳини ўзида акс эттирган куй қўшиқлар куйланган холда харбий ва миллий либосларда кириб борилди, шунингдек бошқарманинг эсдалик совғалари тақдим этилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари билан учрашувлар айниқса, унда иштирок этган юридик коллеж талабаларида чуқур таассурот қолдирди ва улар фахрийларимиз кўрсатган жасорат учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.