Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди


Учкўприк тумани, Олмурод қишлоғида яшовчи фуқаро Каримов Мадаминжон туман Электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз электр энергияси учун 1629301 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги, натижада Мажбурий ижро бюроси томонидан хонадони тармоқдан узиб қўйилганлиги, ҳар икки идора ўртасида сарсон бўлиб, мурожаатлари ижобий ҳал этилмаганлигини билдириб, Учкўприк туман адлия бўлимига асоссиз ҳисобланган 1629301 сўм қарздорликни бекор қилишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Бўлим томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, фуқаро Каримов Мадаминжон манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судига Электр таъминоти корхонаси ҳаракатларини қонунга ҳилоф деб топиб, фуқаро Каримов Мадаминжондан 1629301 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш бўйича даъво аризаси киритилди. Даъво аризаси судда кўрилиб, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суднинг 22.04.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, Каримов Мадаминжондан 1629301 сўм қарздорликни ҳисобдан чиқариш мажбурияти юклатилди. Фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, электр тармоғига бепул уланиши таъминланди.