Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

ЎҚИШГА МАРҲАМАТ !


            ЎҚИШГА  МАРҲАМАТ !
         Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Фарғона вилояти юридик коллежи 2019-2020 ўқув йили учун умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус касб-ҳунар маълумотига эга бўлган абитуриентларни тўлов-контракт  асосида танлов бўйича ўқишга қабул қилади.

             Ўқиш муддати 2 йил.
         Ҳужжатларни қабул қилиш муддати  1-20 июнь !!!
Ўқишга қабул қилиш бўйича танловлар ёзма имтиҳон шаклида 1 июлдан               10 июлгача бўлган муддатда “Ҳуқуқшунослик” ва “Она тили ва адабиёти” фанлари бўйича ўтказилади.
Мутахассисликлар:
1.Давлат хизматлари бўйича юрист
2.Кадрлар масалалари бўйича юрист
3.Аграр секторда юрист
4.Шартномавий масалалар бўйича юрист
5.Нотариат бўйича юрист
6.Ижро иши бўйича юрист

Қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1.    Юридик коллежи директори номига ариза;
2.    Паспорт нусхаси;
3.    Умумий ўрта таълим (11-синф негизида)  ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асли ва нусхаси, иловаси билан;
4.    3.5 х 4.5 см ўлчамли 6 дона рангли фотосурат (оқ фонда).
      
Фуқаролик шахсини тасдиқловчи хужжат (паспорт) асли шахсан кўрсатилади.
  
  Ҳужжатлар бевосита Фарғона вилояти юридик коллежи биносида соат  8-00 дан  18-00 қадар қабул қилинади. Дам олиш куни якшанба.


         Юридик коллежини аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар ҳудудий Адлия органининг йўлланмаси бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилинади.
                        
        МУРОЖААТ УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР:
                                73-226-45-52;    73-226-41-26
    Манзил: Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 18-уй.
Мўлжал: Дўстлик мехмонхонаси
Эслатма: Абитуриентлар 11-синф ёки коллеж (лицей) битирувчилари бўлиши шарт!!!

                                         Ўқиш тўлов(контракт) асосида амалга оширилади!!!