Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳаси: Фарғона вилоятида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини 2019 йилда самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 июнь куни Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фарғона шаҳар адлия бўлими томонидан юридик коллеж ўқувчиларидан иборат кўнгиллилар гуруҳини жалб этган ҳолда “Street law” (оддий ҳуқуқ) лойиҳаси аҳоли гавжум жойларда, жумладан, бозорларда, савдо комплексларда, марказий хиёбонларда ўтказилди.
      Мазкур лойиҳа давомида “Тамаки ва алкоголь соғлиқ учун зарар”, “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, “Ҳурматли харидор унутманг!” каби 500 дан зиёд турли хил мавзулар доирасида тайёрланган флаер ва буклетлар ва бошқа турдаги тарқатма материаллар тарқатилиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Фарғона шаҳар марказий ҳиёбонида Фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича сўровномалар ўтказилди.