Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Фарғона вилояти юридик коллежида янги ўқув йили бошланди.


Бугун мамлакатимиздаги барча олий, ўрта-махсус, умумтаълим масканларида бўлгани каби Фарғона вилоят юридик коллежида ҳам янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида ота-оналар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари, давлат бошқаруви органлари, маҳалий ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда кўп йиллар ҳуқуқшунослик соҳасида муваффақиятли фаолият олиб борган фахрийлар иштирок этишди.
Ўқишга тавсия этилган абитуриентларни муносиб табриклаш, уларга юртимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни етказиш, шукроналик туйғусини шакллантириш ҳамда жонажон юртимизнинг келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодат эканлигини етказиш мақсадида юридик коллеж ходимлари ҳамда ўқувчилари иштирокида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида “Мустақиллик дарси”лари ўтказилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 1-сон баёни қарорига мувофиқ Фарғона юридик коллежига абитуриентлардан ҳужжатлар жорий йилнинг 17 августига қадар қабул қилиниб, 21-22 август кунлари кириш имтиҳонлари ўтказилди.
Имтиҳон натижаларига кўра 159 нафар абитуриент тўлов контракт, 3 нафар абитуриент давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.