Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – энг муҳим масала


Ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – энг муҳим масала
Ҳуқуқий маданият ўзида узоқ йиллар шаклланган ва турли авлодлар томонидан қадрланиб келинаётган анъаналарни ва ғояларни ўзида ифода этади.
Ёшларда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билим, ҳуқуқий мулохаза ва ҳуқуқий хулқ-атвор каби тушунчаларни ўзида мужассам этган юксак ҳуқуқий маданият тушунчасини шаклланишига сабаб бу Конституциямиз бўлди.
Конституциямиз ёшларда нафақат ҳуқуқий билимларни шакллантиради, балки у умуминсоний, умуммиллий маданиятни ҳам шакллантириб боради. Ёшлар ҳуқуқий маданиятини шакллантириш ҳам узоқ ва жавомли жараёндир. Чунки у ҳам тегишли ҳуқуқий билим ва тажриба асосида шаклланадиган динамик одисадир.
Миллий ҳуқуқий тизимнинг шаклланиш жараёнида бевосита хабардорлик ҳам ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалий ахамиятга эга.
Ҳуқуқий маданият қуйидаги таркибий қисмларга бўлинади.
• Юридик нормалар тизими
• Қонун билан тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабат
• Ҳуқуқни мухофаза қилувчи юридик муассаса
• Ҳуқуқий онг, ҳуқуқий хулқ-атвор
Дунёда глобаллашув жараёнлари ўз таъсирини кўрсатаётган бугунги тезкор асрда муҳим ижтимоий қатлам бўлган ёшлар масаласи ҳар бир давлат учун долзарб аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият туғрисида жуда кўплаб ҳуқуқий китобларда, журналларда маълумотлар бериляпти. Лекин бу маълумотлар бир томонлама бўлиб қонун устуворлигини тўла-тўкис акс эттира олмаяпти.
Кишилик жамиятида ҳуқуқий маданиятнинг барча кўринишларида ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятнинг кўринишлари мавжуддир. Рус ёзувчиси Г.В.Белинскийнинг айтишича, қошиқ ушлашдан тортиб, китоб мутолаа қилишгача ҳуқуқий маданиятни ташкил қилади. Хулоса қилиб айтганда, глобаллашув жараёнида ёшларда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш – долзарб масалаларига жуда кўплаб тўхталиш мумкин. Буни ҳаётий тажрибалар белгилаб беради.
Илм-фан тарақиётининг янги босқичи бошланган ҳозирги даврда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек, фан, илмий тадқиқот, иновацион ютуқларни рағбатлантириш ва уларнинг амалиётга жорий этишнинг самарали механизмини яратиш учун ҳуқуқий маданиятли, хулқ атворли рисоладагидек шахс бўлмоғи зарур. Хозирги янги авлод эса бўнга тўла қонлича муносиб.
Биз буюк мақсад йўлидан бораётган эканмиз, ҳар томонлама баркамол инсонни етиштирмай туриб, бу улуғ мақсадга эриша олмаймиз. Зотан, буюк кашфиётларни, оламшумул ихтироларни ва улкан тарихий сакрашларни фақат ақли салоҳият ва интеллектуал қудрат, баркамол ахлоқ ва етук маънавият мавжуд бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин бўлади.

Фурқат тумани адлия бўлими
бошлиғи Э.Бойматов