Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

ОДАМ САВДОСИГА КАРШИ КУРАШ: УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОДАМ САВДОСИГА ЧЕК КЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ


ОДАМ САВДОСИГА КАРШИ КУРАШ: УНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ, ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ОДАМ САВДОСИГА ЧЕК КЎЙИШ МАСАЛАЛАРИ
Одам савдоси – ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа омиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ёки бевосита уларнинг таъсири остида юзага келадиган мураккаб ижтимоий ҳодисадир. Мазкур факторларнинг кўпчилиги одам савдосининг алоҳида кўринишларигагина таъсир ўтказади. Лекин одам савдосининг барча жиҳатларини қамраб олувчи ва унинг барча босқичларида иштирок этувчи омиллар ҳам анчагина. Ана шундай одам савдосини юзага келишидаги омиллардан бирининг мазмуни шундан иборатки, одам савдогарлари аввал бошиданоқ қурбонларнинг хорижга кетиш орзусидан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. Уларни бу йўлда алдайдилар, дарҳол ўз назорат остига олишга ҳаракат қиладилар, ҳамкорлик қилишга ваъда берадилар. Натижада эса алданган қурбонлар ўзлари хоҳламаган бутунлай бошқа минтақада, бошқа давлатда пайдо бўладилар.
Жаҳон ҳамжамиятида одам савдосининг юзага келишидаги маҳаллий шарт-шароит билан боғлиқ бўлган омиллар ҳам мавжуд. Уларга масалан, камбағаллик, жабр-зулм, инсон ҳуқуқларининг, ижтимоий-иқтисодий имкониятларнинг йўқлиги, турли можаролар киради. Сиёсий беқарорлик, милитаризм, фуқаровий тартибсизликлар, ички қуролли низолар ёки табиий офатлар одам савдоси сонининг ортишига сабаб бўлади.
Ўз-ўзидан маълумки, бундай омиллар инсонларни одам савдогарларининг қўлига бориб тушишида “етакловчи куч” бўлиб хизмат қилади. Масалан, бойлик ва камбағаллик каби нисбий тушунчалар инсонлар мигарацияси ва одам савдоси юзага келишида катта роль ўйнайди. Инсонлар камбағаллик унчалик сезилмайдиган бошқа юртларга кўчиб кетишга ҳаракат қиладилар. Айниқса, ривожланаётган мамлакатлардаги оммавий радиоэшиттириш воситалари, телекоммуникация, шунингдек Интернет инсонларни бошқа юртга кетиш иштиёқини кучайтирмоқда.
Айрим давлатлардаги маданий урф-одатлар ҳам одам савдосига ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. Масалан, жамиятда аёллар ва қиз болаларнинг камситилиши, камбағал оилалардаги болаларни бой, ўзига тўқ бўлган қариндошларга, дўстларга бериб юбориш ҳоллари шулар жумласидандир. Айрим ота-оналар нафақат пул ишлаш илинжида, балки ўзига тўқ оилада яхши яшайди, унинг келажаги ёруғ бўлади, деган умидда ўз фарзандларини сотиб юбормоқдалар.
Одамлар савдосига қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу – халқаро ҳамкорлик бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳамкорликни ташкил қилиш учун аввало миллий ҳуқуқий механизмлар ишлаб чиқилиши лозимдир. Ўзаро халқаро хатти-ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорликларсиз чегараларни кесиб ўтувчи пинхоний савдо-сотиқ, айниқса, одамлар савдоси каби турли жиноятларни бартараф этиб бўлмайди.
Шунинг учун давлатлар трансмиллий жиноятларга қарши курашда бир-бирларига ўзаро ёрдам беришлари лозимдир.
Одам савдосига қарши кураш - одам савдосининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш, унинг оқибатларини минималлаштириш, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятни ўз ичига олади ва бу муаммонинг ечими комплекс ёндошувни талаб қилади.
Одам савдосига қарши курашиш қуйидаги асосий принципларга асосланиши лозим: қонунийлик;
одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги;
одам савдосидан жабрланганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
ижтимоий ҳамкорлик.
Одам савдосига карши курашнинг самарали чора-тадбирлари савдонинг уч томонига ҳам қарши қаратилган бўлиши керак, яъни таклиф, одамлар билан савдо қилувчилар ва эҳтиёж тарафларига.
Одамлар савдосининг таклиф тарафини кўриб чиқишда бу ҳолатни юзага келтирувчи шарт-шароитларга эътибор қаратиш лозим, бу йўлда жамоатчиликни одам савдоси билан шуғулланишнинг оғир оқибатлари ҳақида огоҳ этувчи, одам савдоси жабрдийдалари бўлиш хавфи юқори бўлган муайян гуруҳдаги кишиларнинг таълим олиш, уларнинг турмуш тарзи сифатини кўтаришга, иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга хизмат қиладиган, бу тоифа кишиларни ҳуқуқларини ҳақида тарғибот қилувчи кенг қамровли Давлат дастурларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш лозим бўлади.
Одамлар садоси билан шуғулланувчи шахслар доирасида норматив-ҳуқуқий база яратиш бўйича тадбиқ қилинадиган дастурлар одамлар савдоси йўлларини аниқлаши ва бу фаолият билан шуғулланшни бора-бора йўқ бўлишига олиб келадиган даражада оғирлаштириши, бу борадаги юридик атамаларнинг бир хилдаги ягона изоҳини яратиши, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириши, одам савдо билан шуғулланувчилар ва уларга кўмаклашувчи шахсларни суд тартибида қатъият билан таъқиб қилиши, шунингдек, одамлар савдосини ўсишига ва ундан келадиган даромаддан манфаат кўрувчи коррупция ҳолатлари билан курашишни таъминлаши лозим.
Шунингдек, қонунчилик одам савдосидан жабрланганлар мажбурлов ёки таҳдид остида содир этилган қилмиш учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгилаб қўйилиши ҳам одам савдоси оқибатларини минималллаштиришда муҳим ўрин тутади. Шу билан бирга, суд томонидан тегишли тартибда одам савдосида айбдор деб топилган шахслар одам савдосидан жабрланганларнинг таъминоти ва уларни реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаши мажбуриятини юклаш ҳам ўз самарасини беради.