Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Адлия вазирлиги ташаббуси


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Фарғона, Андижон, ва Наманган вилоят адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари иштирокида “Адлия органлари фаолиятлари - таҳлил, натижа ва самарадорлик йўлида” мавзусида минтақавий семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан иш фаолияти ижобий деб топилган туман, шаҳар адлия бўлимларининг иш фаолиятларида амалга оширилаётган самарали натижалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, семинар давомида белгиланган вазифаларни бир хилда тизимли амалга оширишни йўлга қўйиш, янги вазифаларни тўғри қўллаш амалиётини ўрганиш, бошқармаларнинг асосий йўналишлари бўйича ижобий амалиётни ўрганиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси бўлимларининг самарали натижалари юзасидан ҳам таклифлар алмашилди.