Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот


Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

1. Сўҳ тумани ҳокимлиги
Манзил: Сўҳ тумани А.Темур кўчаси, 0 (373)-462-55-90

2. Фарғона тумани молия бўлими
Манзил: Фарғона туман Водил қишлоғи, Марғилон кўчаси, 0 (373)-224-47-46

3. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлими
Манзил: Сўҳ тумани, А.Темур кўчаси 6-уй, 0 (373)-226-43-36

4. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Бешариқ туман бўлими
Манзил: Бешариқ тумани Бешариқ шаҳри О.Водий кўчаси 96-уй, 0 (373)-226-43-36

5. Ёзёвон туман халқ таълими бўлими
Манзил: Ёзёвон туман Мустақиллик кўчаси 31-уй, 0 (373)-244-31-18

6. Учкўприк тумани Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази
Манзил: Учкўприк тумани Наврўз шох кўчаси, 0 (373)-515-24-64

7. Қўштепа тумани молия бўлими
Манзил: Қўштепа туман Бахмал кўчаси 3-уй, 0 (373)-224-47-46

8.Фарғона вилоят “Сувоқава” ДУК Фарғона шаҳар бўлими
Манзил: Фарғона шаҳар Рашидов кўчаси 5-уй, 0 (373)-241-72-54

9. Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Мустақиллик кўчаси 198-уй, 0 (373)-226-84-22

10. Қўқон шаҳар Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази
Манзил: Қўқон шаҳар Ўрда таги 10а-уй, 0 (373)-542-21-92

11.Норин-Фарғона ирригация тизими
Манзил: Боғдод тумани Уч-уй қишлоғи.

12. Учкўприк туман ҳокимлиги
Манзил:Учкўприк тумани Навруз кўчаси 46-уй, 0 (373)-515-13-52

13. Фарғона вилояти давлат санитария эпидемиология назорати давлат инспекцияси
Манзил: Фарғона шаҳар Табобат кўчаси 26 уй, 0 (373)-226-12-75

14. Фарғона вилояти Оила ва маҳалла бошқармаси

“Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2017 йил 28 февраль, рўйхат рақами 2864)га мувофиқ давлат органлари
ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха — олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;
номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.
Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш учун ҳужжат топширган номзодларга бериладиган саволлар рўйхати Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида: (http://www.minjust.uz/uz/activity/coordination/98449/) жойлаштирилган.

Тел: 0 (373) 241-75-46