Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Медациянинг - афзалликлари


Ўзбекистон Республикасида бугунги кунда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш энг асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланмоқда.
Шу омилларнинг давомчиси сифатида, Ўзбекистон Республикасида Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 12 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 28 июнда маъқулланган “Медиация тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули, медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс, медиатив келишув — медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув — тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви, медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув — низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишувлар ушбу қонуннинг асосий тушунчалари этиб белгилаб қўйилди.
Медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.
Махфийлик ўзи тушунчасига тўхталадиган бўлсак, медиация иштирокчилари медиация жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган маълумотларни уларни тақдим этган медиация тарафининг, унинг ҳуқуқий ворисининг ёки вакилининг ёзма розилигисиз ошкор қилишга ҳақли эмаслиги қаътий этиб белгилаб қўйилди.
Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиатор мустақил этиб белгилаб қўйилди.
Медиация тартиб-таомилини амалга оширишда медиаторнинг фаолиятига бирор-бир тарзда аралашишга йўл қўйиллиги мазкур қонун билан мустахкамлаб қўйилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Профессионал медиаторлар реестри юритилади, ушбу реестр уларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий
веб-сайтида жойлаштирилиб борилади.
Хулоса қилиб ўтиладиган бўлсак, ушбу қонун билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро низолар судгача бўлган тартибда ҳал этилса, фуқароларнинг ўзаро сарсон бўлишларнинг олди олинади ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тез фурсатларда ҳал этилишига олиб келади.
Тошлоқ туман адлия
бўлими бошлиғи А.Каримов