Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Адлия аралашгач, электр таъминоти учун асоссиз хисобланган 11 миллион сўм қарздорлик суммаси бекор қилинди.


Адлия аралашгач, электр таъминоти учун асоссиз хисобланган 11 миллион сўм қарздорлик суммаси бекор қилинди.
“Р. А” фермер хўжалиги Бувайда туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат этиб, туман электр таъминоти корхонаси томонидан фермер хўжалиги 2017 йилдан бошлаб хеч қандай энергия истеъмол қилмаган бўлса-да, ноқонуний равишда ва хеч қандай асоссиз, 2018 йил сентябрь, октябрь ойлари учун 9 986 384.70 сўм қарздорлик хисоблаб, хўжаликнинг “Агробанк АТБ Бувайда филиали” даги мавжуд хисоб рақамига 20.09.2019 йил куни № 628715-сонли тўлов талабномасига асосан 11 936 449.52 сўмга нисбатан инкассо топшириқномаси қўйган ва шу асосда фермер хўжалигидан ЭТК филиал фойдасига дебитор қарздорлик ва олдиндан тўлов суммалари ундириб келиниб, хозирги кунга қадар 2 000 000 сўм ноқонуний ундирилган. Бўлим мазкур мурожаатни тегишли тартибда ўрганиб чиқиб ноқонуний хужжатни бекор қилиш учун Иқтисодий ишлар бўйича Қўқон туманлараро судига даъво ариза киритди ва суднинг хал қилув қарори билан адлия бўлимининг даъвоси қаноатлантирилди, хўжаликнинг Агробанк Бувайда филиалидаги хисоб рақамига 20.09.2019 йил кунги № 628715-сонли тўлов талабномасига асосан қўйилган инкассо топшириқномаси ижро этиш мумкин эмас деб топилди.

Бувайда тумани адлия
бўлими бошлиғи У.Назиров