Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Фуқаронинг 4 йиллик иш даври пенсия тайинлашда иш стажига қўшилди


  Фуқаронинг 4 йиллик иш даври пенсия тайинлашда иш стажига қўшилди
Бувайда туман адлия бўлимига фуқаро Бувайда туманида яшовчи фуқаро С.Ш томонидан БТПЖ Бувайда туман бўлимининг 09.01.2020 йил кунги қароридан норози бўлиб ёзган мурожаати қонун талаблари асосида ўрганиб чиқилди.
Унга кўра, фуқаро манфаатини кўзлаб Бувайда туман маъмурий судига Бувайда туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимига нисбатан “4 йиллик иш даврини пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб хисоблаш тўғрисида” шикоят ариза киритилди ва мазкур шикоят Бувайда туман маъмурий суди ҳал қилув қарорига асосан қаноатлантирилди.
Натижада, Бувайда туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими зиммасига манфаатдор шахс С.Шга нисбатан 03.12.1991 йилдан 26.04.1995 йилга қадар ишлаган иш даврини пенсия тайинлашда иш стажига қўшиш мажбурияти юклатилди. Фуқарога 01.08. 2019 йил кунидан 331342 сўм 80 тийин миқдорида ёшга доир пенсия тайинланди.