Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Бола ҳуқуқлари адлия ҳимоясида


Бола ҳуқуқлари адлия ҳимоясида
Фуқаро “А.А” туман адлия бўлимига мурожаат этиб, унда қонунни билмаганлиги ва турмуш ўртоғи “Ш.А” алдаганлиги сабаб никохларини тегишли тартибда ФХДЁ бўлимида расмийлаштирмаганлиги, турмушлари давомида 09.09.2019 йил куни фарзандли бўлганлигини, бироқ фарзанди туғилганидан сўнг муросалари келишмасдан ўзаро ажрашиб кетганлигини, ҳозирда иқтисодий қийналаётганлигини билдириб, фарзандини оталигини белгилаш юзасидан амалий ёрдам беришликни сўради.
Ушбу мурожаат бўлим томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, ариза асосли деб топиб судга оталикни белгилаш масаласида фуқаро “А.А” ни манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилди. Натижада адлия бўлимининг даъвоси фуқаролик ишлари бўйича судда қаноатлантирилиб, 09.09.2019 йил куни туғилган болани оталиги белгиланиб боланинг ҳуқуқ ва манфаатлари тикланди.

Бувайда туман адлия бўлими бошлиғи
У.Назиров