Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот


Фарғона вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот

1. Фарғона вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Табобат кўчаси 26 уй.
2. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилоят бошқармаси
Манзил: Фарғона шаҳар Фаробий кўчаси 68-уй.
3. Фарғона тумани молия бўлими
Манзил: Фарғона тумани, Водил мфй, Марғилон кўчаси 4-уй.
4. Фарғона тумани ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Фарғона тумани, Юқори Водил мфй, Яхши ният кўчаси 8-уй.
5. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сўх туман бўлими
Манзил: Сўх тумани Сохибқирон Темур кўчаси 3-уй.
6. Сўҳ тумани ҳокимлиги
Манзил: Сўҳ тумани Сохибқирон Темур кўчаси 101 уй.
7. Сўҳ тумани ҳокимлиги маданият бўлими
Манзил: Сўх тумани А.Темур кўчаси 6-уй.
8. Ўзбекистон туман мактабгача таълим бўлими
Манзил: Ўзбекистон туман Зиёкор кўчаси 98-Б уй.
9. Ёзёвон тумани халқ таълими
Манзил: Ёзёвон туман Мустакиллик кучаси 53 уй.
10. Бувайда туман тиббиёт бирлашмаси
Манзил: Бувайда тумани Янгиқўрғон қишлоғи.
11. Қўқон шаҳар ҳокимлиги
Манзил: Қўқон шаҳар Истамбул кўчаси 1-уй.
12. Қўқон шаҳар маданият бўлими
Манзил: Қўқон шаҳар Ўрда таги 10а-уй.
13. Қўштепа туман молия бўлими
Манзил: Қўштепа тумани Шодлик МФЙ Бахмал кўчаси 6 уй.
14. Қўштепа туман мактабгача таълим бўлими
Манзил: Қўштепа тумани Бахмал кўчаси.
15. Учкўприк туман маданият бўлими
Манзил: Учкўприк тумани Наврўз шох кўчаси.
16. Учкўприк туман ҳокимлиги
Манзил: Учкўприк тумани Навруз кўчаси 46-уй.
17. Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими
Манзил: Олтиариқ туман Ўзбекистон кўчаси 41-уй.
18. Фурқат туман давлат солиқ инспекцияси
Манзил: Фурқат тумани Навбахор шахарчаси 5 уй.
19. Тошлоқ туман мактабгача таълим бўлими
Манзил: Тошлоқ тумани А.Навоий кўчаси 30-уй.
20. Данғара туман ҳокимлиги
Манзил: Данғара туман Тошкент кўчаси 69 уй.
21. Данғара тумани Мактабгача таълим бўлими
Манзил: Данғара тумани Тошкент кўчаси 4-уй.
22. Ёзёвон туман ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Ёзёвон туман Хидоят кучаси 1 уй.
23. Марғилон шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Марғилон шаҳар, Мустақиллик кўчаси 452 А уй.
24. Қувсой шаҳар ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Қувасой шахар Бунёдкор кўчаси 2-уй.
25. Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси
Манзил: Қўқон шаҳар
26. Фарғона шаҳар ободонлаштириш департаменти
Манзил: Фарғона шаҳар Юксалиш 59 а уй.

“Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2017 йил 28 февраль, рўйхат рақами 2864)га мувофиқ давлат органлари
ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха — олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;
номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса. Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;
Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш учун ҳужжат топширган номзодларга бериладиган саволлар рўйхати Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида: (http://www.minjust.uz/uz/activity/coordination/98449/) жойлаштирилган.
Тел: 0 (373) 241-75-46