Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ


АДЛИЯ АРАЛАШУВИ БИЛАН МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, мавжуд муаммоларга қонуний ечим бериш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида адлия органлари томонидан салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда адлия бўлимларига келиб тушган ҳар бир мурожаатни атрофлича ўрганиб, муаммонинг туб моҳиятига етиш, зарур бўлган чора-тадбиларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Ваҳоланки, ҳар бир мурожаатда инсон тақдири, унинг давлат ва жамиятга ҳамда қонун устуворлигига бўлган ишончи энг муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистон туман адлия бўлимига туманда истиқомат қилувчи фуқаро Адҳамжон Асқаров ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида отаси, 05.09.1952 йилда туғилган А. Асқаров 10.11.2005 йилда вафот этган бўлсада, эътиборсизлик туфайли ўлим ҳолатини тегишли тартибда гувоҳнома асосида расмийлаштирилмаганлиги, хозирда онаси Э.Якубова номига расмийлаштирилган автомашинани сотиш учун отасининг ўлим гувоҳномаси йўқлиги сабабли олди-сотди ишларида муаммолар юзага келаётганлиги инобатга олиб отасини ўлганлик фактини суд орқали белгилашда амалий ёрдам беришни сўради.
Мурожаат юзасидан фуқаро Адҳамжон Асқаров билан ўтказилган суҳбатда, у ўз аризасидаги ҳолатларни тасдиқлаб, отаси А.Асқаров ҳақиқатдан ҳам 10.11.2005 йилда ўз яшаш хонадонида касаллик туфайли вафот этганини, ҳамма тегишли дафн маросимларни ўтказиб Яйпан шаҳар Оқтепа қабристонига дафн қилинганлиги, буни таъзияда қатнашган ва маҳалла аҳли тасдиқлаши мумкинлиги, онаси Э.Якубова номига 2013 йилда “Спарк” русумли автомашина сотиб олганликлари ва ундан шу вақтга қадар фойдаланиб келганликлари, бироқ кейинги кунларда улар автомашинани сотмоқчи бўлиб, олди-сотди ишларини расмийлаштириш учун отасининг розилиги бўлиши талаб қилинганлиги, ваҳоланки улар отаси вафт этган вақтда отасининг ўлими билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштирилмаганлиги, ота-онасининг қонуний никоҳлари хозирда ҳам мавжудлиги, отасининг ўлим гувоҳномасини сўраб туман ФҲДЁ бўлимига қилган мурожаатига туман ФҲДЁ бўлими томонидан берилган жавоб хатида, фуқаро Ахроржон Асқаровнинг ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаси мавжуд эмаслиги сабабли отасининг ўлганлик фактини белгилаш бўйича ўзи яшаб турган жойдаги Фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтирилганлиги маълум бўлди.
Ўзбекистон туман ФҲДЁ бўлимининг фуқаро А.Асқаровга берган жавоб хатида унинг отасини номига тегишли ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклашни сўраб берган мурожаати ўрганиб чиқилгани, туман ФҲДЁ бўлими архивини 2002-2020-йиллар текширилганида отасининг ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви чиқмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари”га, “ФҲДЁ органларида иш юритиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га ҳамда Оила кодексига асосан ўлимни қайд этиш марҳумни яшаш жойидаги ёки ўлим содир бўлган жойдаги ФҲДЁ органи томонидан ўлим тўғрисидаги тиббий гувоҳнома ва марҳумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилиши, ўлим ҳақида тиббий гувоҳноманинг мавжуд эмаслиги сабабли отасини вафот этганлик фактини белгилаш масаласида ўзи яшаб турган жойдаги судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.
Ўрганиш давомида фуқаро А.Асқаровнинг ўлими ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд ёки мавжуд эмаслиги Фарғона вилояти Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш Давлат архиви орқали текширилганида Фарғона вилоят бошқармаси ФҲДЁ органи (архиви)нинг 26.06.2020 йил кунги 10/1-1415-сон чиқиш рақами билан берилган 71-илова маълумотномасида фуқаро А.Асқаровнинг ўлим ҳақида далолатнома ёзуви Ўзбекистон туман ФҲДЁ, Фарғона вилоят ФҲДЁ архивида 2002-2020 йиллар текширилганида мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон туман ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 22 июндаги 146-сонли хати ҳамда Ўзбекистон туман туркистон МФЙ маълумотномасида Яйпан шаҳар Б.Ғофуров кўчаси 6-уйда яшаган, 1952 йил 5 сентябрда туғилган Асқаров Ахрор Акбарович 2005 йил 10 ноябрь куни вафот этгани ва Яйпан шаҳар Оқтепа қабристонига дафн этилгани кўрсатилган.
Фуқаро А.Асқаров аризасида келтирилган ҳолатлар ва ўрганиш давомида олинган маълумотлар тўлиқ ва атрофлича ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 майдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг 12-бандига мувофиқ давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш вазифаси белгиланлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 295-296-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судига фуқаро Адҳам Асқаров манфаатларини кўзлаб марҳум, 05.09.1952 йилда Учкўприк туманида туғилган фуқаро Асқаров Ахрор Акбаровични 2005 йил 10 ноябрь куни вафот этиб, Яйпан шаҳар “Оқтепа” қабристонига дафн этилганлигини инобатга олиб, ўлим фактини белгилаш тўғрисида ариза киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 14.07.2020 йил кунги Ҳал қилув қарорига асосан туман адлия бўлимининг фуқаро А.Асқаров манфаатларини кўзлаб ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, Ўзбекистон туман Туркистон МФЙ Б.Ғофуров кўчаси 6 уйда яшаган фуқаро Асқаров Ахрор Акбаровичнинг 10.11.2005 йилда вафот этганлиги факти белгиланди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти юзасидан самарали тарғибот тадбирларини олиб бориш давлат ва жамиятда қонун устувор бўлиши ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.


Ўзбекистон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Насимбек Пайғамов