Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга бўлган эхтиёж қандай таъминланмоқда?


Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга бўлган эхтиёж қандай таъминланмоқда?
Бугун коронавирус ҳақида эшитмаган ва унинг салбий оқибатларини тушуниб етмаган инсон деярли қолмади, ҳисоб. Чунки, аввалига баъзи “эркин” фуқароларимиз бу вирус бизгача етиб келмайди, одам ўлаётган бўлса у қайсидир узоқ юртларда юз беряпти, бизга алоқаси йўқ, дея бепарво бўлди. Аммо, бу вирус дунёни икки ой ичида ўз тўрига ғарқ қилган бўлса, уч ой ичида эса пандемияга айланиб улгирди. Мамлакатимизда ҳам бу борада чиқарилган тўғри ва тезкор қарорлар пандемиянинг салбий таъсирини камайтириш, халқимиз орасида кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда ушбу касаллик билан даволанаётган фуқароларимизни даволашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса юртдошларимизга куч ва ишонч бермоқда.
Шундай мухим қарорлардан бири жорий йилнинг 11 август куни Вазирлар Махкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 474-сонли қарор қабул қилинди ва 12 август кунидан кучга киритилди.
Хуш ушбу қарор билан Вазирлар Махкамасининг 22.07.2020 йилдаги 449-сон қарорига қандай ўзгартиришлар киритилди.
Биринчидан, дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ёки қўллаш бўйича йўриқномаларида ҳалқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёхуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни такдим этишлари шартлиги белгиланди. Яъни, хар бир дори воситасининг қўллаш бўйича йўриқномаларига ҳам юқоридаги қарор талаби қўйилди.
Иккинчидан, мазкур қарор билан тасдиқланган COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Бунда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг кўшма хулосаси асосида рухсат бериш тартиб-таомили жорий этилиб, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган,
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар рўйхати 84 тадан
89 тага, биологик фаол моддалар эса 46 тадан 73 га кенгайтирилиб аҳолимизни саломатлигини таъминлашнинг яна бир ҳуқуқий кафолати яратилди.

Бувайда туман адлия
бўлими бошлиғи
У.Назиров
.