Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Фарғонада "UZSUNGWOO" қўшма корхонаси ишга тушди


Фарғона шаҳрида Асакадаги “GM Uzbekistan” қўшма корхонасига бутловчи қисмлар етказиб берадиган “UZSUNGWOO” Ўзбекистон – Жанубий Корея қўшма корхонаси ишга туширилди.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси, Кореянинг “Sungwoo hitch Co.LTD” ҳамда “I-Zone. Co.LTD” компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур корхонага 47,8 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Замонавий технологиялар асосида бу ерда янги русумдаги автомобиллар учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

Қўшма корхона бош директори ўринбосари Козимжон Акбаровнинг сўзларига кўра, корхонада “GM Uzbekistan” қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган “Chevrolet Cobalt” автомобили учун 180 турдан ортиқ бутловчи қисмлар ишлаб чиқарилади. Бу ерда ўрнатилган замонавий технологиялар ёрдамида йилига 120 000 та автомобиль компонентларини ишлаб чиқариш мумкин.

Мазкур қўшма корхонада 453 та янги иш ўрни яратилди. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 82,7 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 25 миллион доллар миқдоридаги валюта тежалишига эришилади.