Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан 2016 йилни “Соғлом она ва бола йили “деб номланиши бизни янада кўпроқ ишлашимизга туртки бўлди. “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган жорий йилда ҳам бу борадаги саьй-ҳаракатлар янада изчил давом эттирилиб, кенг қулоч ёзмоқда “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижроси доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бутун республикамиз бўйлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида саломатлик ҳафталиги бошланди. Бугун барча вилоятлардаги соғлиқни сақлаш муассасалари, чекка туманлар шифохоналари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги боис тиббий кўрикларни самарали ташкил этишга муваффақ бўлинмоқда.
Никохланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш туғрисидаги Низомга кўра никоҳланувчилар бешта касаллик буйича кўрикдан ўтишади. Яъни психик, наркологик, таносил, сил касаллиги ва ОИТВ, ОИТС касалликлари. Агар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида уларнинг биттасида ёки ҳар иккаласида юқоридаги касаллик аниқланган такдирда, никоҳни қайд этиш никоҳланувчиларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлиги тасдиқлангандан кейин амалга оширилади. Оила соғлом бўлиши учун аввало оилавий муносабатларнинг соғлом бўлишлиги ва узоқ умр кўришдаги роли кўпчиликка маълум. Гоҳида бу масала кўпчиликни эътиборидан четда қолаётганлиги яъни оилани тузиш йигит учун келин, қиз учун куёв танлаш масалаларини қандай ҳал килиш ҳакида. Ҳозирги замон табобати ва имкониятлари катта. Ирсий бузилиш окибатида нуқсон билан туғилган болаларга ҳар қандай илғор даволаш усуллари, энг самарали дорилар ҳам ёрдам беролмаслиги хаммамизга маълум. Қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғилган фарзандларда кўпгина нуқсонлар яширин ҳолатда сақланиб колади. Онанинг фарзанд кўриш орасидаги фарқ 3 йилдан кам бўлмаслиги, бўлажак она ва бола соғлигини сақлашда катта аҳамиятга эга. Агар керакли муддат сақланмаса аёлнинг саломатлигига путур етади. Онанинг организми аввалги туғишлардан кейин қувватини тиклаб олишга улгурмайди Бу эса таббий равишда бола саломатлигига хам салбий таъсир этади .
Биз нафақат жисмоний, балки қалбан,ақлан, фикран соғлом болани тарбиялаб вояга етказишимиз керак. Фарзандимиз бардам-бақувват бўлиш билан бирга, шарқона ахлоқ –одоб доирасида тарбия кўрган бўлиши шарт. Соғломлик бўй билан эмас, ўй билан ўлчанади. Ғарб дунёсида ҳар бир йигит ва қиз ўзи учун яшайди. Бизда эса аксинча. Фарзандларимиз ўзлари билан бирга ота–оналари, оила аъзолари, қариндош-уруғлари, бошқа яқин кишилари, жамият эл-юрт ва Ватан учун яшайди. Бизнинг миллатга, эл элатга ёлғизлик бутунлай ёт. Кенгашли тўй тарқалмас, деганларидек биз ҳар қандай масалада кенгашиб-келишиб биргалашиб, кўпчиликнинг кучига таяниб яшашга ўрганганмиз. Юртимиздаги бунёдкорлик ва яратувчанлик, тинчлик осойишталик, меҳр-оқибат, аҳиллик ва миллий тотувлик ана шунинг мевасидир. Маънавий соғлом болагина ота-онага,оилага,жамиятга,юртга таянч ва суянч бўлади.
Президентимизнинг 2014-йил 1-августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш,оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори ушбу йўналлишдаги тиббий муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ташхис усулларини жорий этиш, аёллар, болалар, ва ўсмирлар касалликларининг олдини олиш ва уларни даволашга доир ишлар кўламини кенгайтиришда дастуриламал бўлмоқда. Халқимизда касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган афзал деган гап бор. Шу маънода,бўлажак она ўз вақтида шифокор текширувларидан ўтиши ва аниқланган касалликлар бўйича даволаниши ҳомиладорлик даврида кузатиладиган баъзи асоратларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Соғлом оилада соғлом эр-хотиндан соғлом фарзандлар дунёга келади. Қонуний никоҳ орқали вужудга келган оталик ва оналикдан жамият, давлат манфаат топади, улар олдига баркамол ва соғлом авлод яратишдек маъсулиятли вазифани қўя олади. Юртимизда никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш, оилавий ҳаётда рўй берадиган салбий ҳодисаларнинг олдини олиш оилада соғлом муҳитни шакллантириш, баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад ҳам соғлом ва мустаҳкам оила барпо этишдир. Зеро ватан оиладан бошланади. Оила мустаҳкам экан, ватанимиз гуллаб-яшнайверади. Фарзандларимиз соғлом ва баркамол экан, келажагимиз порлоқ бўлади.
Ҳ.Маматқулова, Риштон туман ФҲДЁ бўлими мудираси