Мурожаат:
Фарғона шаҳридаги “Долина Мората Плюс” хусусий корхонаси раҳбари Ахмедов Раҳмаджон АТ “Халқ банки” Фарғона филиали ходимлари хатти-ҳаракатидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Мурожаат:
Фарғона шаҳар “Eko Tsem Komplekt Oborudovanie” МЧЖ раҳбари М.Суяров “Водийгазтаъминот” УК Фарғона шаҳар филиалига газ тармоғига уланиш масаласида норози бўлиб мурожаат этган.
Натижаси:
Мурожаатни ўрганиш давомида “Водийгазтаъминот” УК Фарғона шаҳар филиали ходими М.Абдурахимовага 2016 йил 14 январь куни 9-сонли буйруғи билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида “жарима” интизомий чораси қўлланилишига ҳамда ЖИБ Фарғона шаҳар судининг 2016 йил 27 январдаги қарори билан “Водийгазтаъминот” УК Фарғона шаҳар филиали бош мухандиси А.Умурзаковга нисбатан МЖтК 2419-моддасининг 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари (651 000 сўм) миқдорида жарима тайинланишига, шунингдек унинг мурожаати қаноатлантирилишига эришилди.
Мурожаат:
Анджижон вилоятининг Избоскан туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор И.Абдувохидов ТИФ “Миллийбанк” Избоскан туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Ўрганиш натижасига кура , адлия органининг аралашуви билан банк муассасаси томонидан тадбиркорга ўз фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига дон ва ун маҳсулотларини етказиб бериш учун айланма маблағини шакллантиришга 25 миллион сум миқдорида кредит маблағи ажратилиб берилиб,2015 йилнинг август ойида банк филиалига қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан огоҳнома киритилди.
Мурожаат:
Арнасой туманида фаолият юритаётган хусусий тадбиркор Х.Маратова АТ “Агробанк” Арнасой туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Мурожаат:
Хўжайли туманида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор Қалиллаева Зулайха АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
АТБ “Микрокредитбанк” Хўжайли туман филиали бошқарувчиси номига адлия органи томонидан тақдимнома киритилиб, якка тадбиркорга 25млн сўм кредит ажратилишига эришилди.
Мурожаат:
Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган “Оригинал тайёрлов савдо” МЧЖ раҳбари А.Нуриддинов АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиали томонидан 145.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилмаганлиги сабабли пеня ундириб беришни сўраб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Мурожаат ўганиб чиқилиб, адлия органи томонидан 2015 йилнинг май ойида АТБ “Қишлоқққурилишбанк” Сирдарё вилоят филиалига нисбатан 8.700.000 сўм пеня ундириш тўғрисида хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилинди.
Хўжалик судининг 2015 йил июл ойида чиқарган ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби қаноатлантирилди ва 8.700.000 сўм пул маблағи тадбиркор фойдасига ундирилиши белгиланди.
Мурожааат:
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган “UZ ASIA TRADE” МЧЖ вакили В.Қундузова Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси ходимлари томонидан таъсис ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиб бермаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижада: Адлия органи томонидан Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекциясига қонун бузилиши ҳолатларни такрорланмаслигини олдини олиш тўғрисида огоҳнома киритди.
Мурожааат:
Қизилтепа туманида фаолият юритаётган “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖ қошида “замонавий кушхона” ташкил этиш бўйича лойиха маҳаллий дастурга киритилган бўлиб, унга асосан АТБ “Агробанк” томонидан жамиятга Хитой Халқ Республикасидан йирик ва майда шохли молларни сўйиш технологиясини сотиб олиш учун кредит ажратилиши назарда тутилган бўлсада АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан кредит маблағларининг ажратилиши пайсалга солинаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъекти адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Адлия органининг аралашуви билан АТБ “Агробанк” Қизилтепа филиали томонидан “Қизилтепа чарм пойафзал” МЧЖга 950 млн сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Мурожаат:
Тайлоқ туманида фаолият юритаётган ЯТТ С.Бахронов АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Адлия органининг аралашуви билан мурожаат ижобий ҳал этилиб, АТ “Халқ банки” Тайлоқ филиали томонидан ЯТТ С.Бахроновга 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
Мурожаат: Ангор туманида фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркор З.Каримов ер солиғини қишлоқ жойларида тўланиши белгиланган ставкада тўлаб келаётган бўлсада, Ангор туман ДСИ томонидан шаҳар ҳудудида тўланадиган ставка бўйича солиқ қарздорлиги ҳисобланганлигидан норози бўлиб адлия органининг “ишонч телефони”ги мурожаат қилган.
Натижаси:
Адлия органи томонидан Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишлари, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди, ушбу тақдимнома натижасига асосан туман ДСИ ходими Б.Хўшбоқовга нисбатан “хайфсан” интизомий жазо қўлланилди.
Мурожаат:
Чортоқ туманидаги “Invest trading plys” МЧЖ раҳбари Х.Дадабаевнинг ТИФ “Миллий банк” Чортоқ туман филиали томонидан кредит маблағлари ажратиб берилмаётганлигидан норози бўлиб, адлия органининг “ишонч телифони”га мурожаат қилган.
Натижаси:
Адлия органининг аралашуви орқали мурожаат ижобий ҳал этилиб, ушбу МЧЖга кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
МУРОЖААТ:
Адлия бошқармаси томонидан ЯТТ С.Раимовнинг “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиали кредит маблағи ажратмаётганлигидан норози бўлиб “ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
НАТИЖАСИ:
Адлия бошқармаси томонидан кўрсатилган амалий ёрдам туфайли ЯТТ С.Раимовга 20 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилиши таъминланди.
МУРОЖААТ:
Адлия бошқармаси томонилан фуқаро М.Нурназарованинг “Алоқабанк” ОАТБ Навоий филиалига бир йиллик муддатга омонат учун 70 000 000 сўм қўйган пул маблағларини муддати келган бўлсада қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
НАТИЖАСИ:
Мурожаатдаги масала юзасидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб “Алоқабанк” ОАТБ Навоий филиалига нисбатан Қонун талабларини бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга яратилган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиб, тақдимнома ижроси юзасидан фуқаронинг омонатга қўйилган 70 000 000 пул маблағлари ундириб берилди, шунингдек, ҳолат юзасидан айбдор ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
МУРОЖААТ:
Навоий вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ашуров Шухрат” фермер хўжалигининг “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан топширилган 2013 йил ҳосили пахта хом ашёси учун тўланиши лозим
бўлган пул маблағлари тўлаб берилмаётганлиги ҳақида бошқарманинг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
НАТИЖАСИ:
Ўрганиш давомида, “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖ томонидан фермер хўжалигига 40.903.000 сўм қарздорлик тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, мазкур қарздорликни зудлик билан тўлаш ҳақида “Навбаҳор пахта тозалаш” МЧЖга тақдимнома киритилди. Киритилган тақдимномага асосан 2014 йил 17 ноябрда фермер хўжаликга 40.903.000 сўм тўлаб берилиши таъминланди.
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Фарғона шаҳарида яшовчи фуқаро М.Саломова шаҳардаги 10-умумий ўрта мактаб директори томонидан ноҳақ бўшатилганлигидан норози бўлиб ёзма мурожаат қилган.
Натижаси:
Бошқарма томонидан мактаб маъмуриятига беш кунлик муддат ичида 46-сонли буйруқни бекор қилиш, ўз лавозимингизга тиклаш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Марғилон шаҳарида яшовчи фуқаро Т.Ахмаджонов ва А.Ахмаджонов Фарғона шаҳар ҳокимининг қароридан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Бошқарма ходимлари томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, фуқаро Т.Ахмаджоновга Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига асосан, савдо дўкони ва офис биноси қуриш учун 144 мерт квадрат ер майдони ажратиб берилиб, фуқаро Т.Ахмаджонов ушбу ер майдонига тегишли идораларнинг хулосалари асосида қурилиш ишларини амалга ошираётган вақтда шаҳар ҳокимлиги томонидан қурилиш ишлари якунланмай ноқонуний тўхтатиб қўйилганлиги аниқланган.
Адлия бошқармаси томонидан Фарғона шаҳар ҳокимилигига ноқонуний қабул қилинган қарорни бекор қилиш, фуқаро Т.Ахмаджоновнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилган.
Тақдимномага асосан, Фарғона шаҳар ҳокимининг ноқонуний қабул қилинган қарори бекор қилиниб, фуқаронинг ҳуқуқлари тикланган.
Мурожаат:
Адлия вазирлигининг қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат Бош бошқармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлимига Фарғона шаҳридаги “MOHIZAR PLAST” хусусий корхонаси раҳбари шаҳар ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли ер майдонларига нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни сўрагани, лекин ҳокимлик масъуллари унинг мурожаатини эътиборсиз қолдирганидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Ҳудудий бўлим томонидан сотиб олинган бино ва иншооотлар ҳамда унга тегишли эгаллаган ер майдонларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “MOHIZAR PLAST” хусусий корхонасига бериш тўғрисида қарор чиқариш мажбуриятини юклаш юзасидан вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилди.
Суднинг низоли бино ва иншоотлар эгаллаган 3267,42 квадрат метр, қаттиқ тўшамли 4344,52 квадрат метр жами 7611,95 квадрат метр майдонларни “5-Механизация бошқармаси” МЧЖдан олиб қўйиш ҳамда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан “MOHIZAR PLAST” хусусий корхонасига бериш тўғрисида қарор чиқариш мажбуриятини юклаш хусусида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлигининг ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган ва “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузган ходимларига нисбатан чора кўриш масаласини ҳал этиш юзасидан хусусий ажрими чиқарилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ёзёвон туманида яшовчи фуқаро Р.Сойибов Қува тумани “Пахтани қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти томонидан пахта йиғим терим даврида “Мингбоши” бўлиб ишлган даври учун иш ҳақи берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Аниқланишича, фуқаро Р.Сойибов ва Қува тумани “Пахтани қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти ўртасида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган бўлиб, фуқаро Р.Сойибовнинг жами 905.000 сўмлик иш ҳақи Қува тумани “Пахтани қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти томонидан тўлаб берилмаган.
Жамият вилоят адлия бошқармаси томонидан текширилганидан сўнг фуқаро Р.Соибовнинг иш ҳақи тўлаб берилди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Р.Соибовнинг ойлик иш ҳақини ололмаслиги натижасида ишчанлик обрў-эътибори пасайиб, бир неча бор иш ҳақини сўраши оқибатида жамоаси олдида обрўсизланганлигини, маънавий аъзоб чекканлигини инобатга олиб тегишлигига кўра фуқаролик ишлари бўйича судга даъво ариза киритилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро Р.Сойибов фойдасига Қува тумани “Пахтани қайта ишлаш заводи” очиқ акциядорлик жамияти раиси вазифасини бажарувчи ва бош ҳисобчилардан 250.000 сўмдан жами 500.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан“Musavartex” Ўзбекистон-БуюкБритания қўшма корхонасида ўтказилган мониторинг давомида “Қўқондонмаҳсулотлари” ОАЖнинг “Musavartex” Ўзбекистон-БуюкБритания қўшма корхонаси томонидан етказиб берилган маҳсулотлар хақи тўланмаётганлиги аниқланди.
Натижаси:
Аниқланган ҳолатлар бўйича вилоят хўжалик судига жавобгар “Қўқондон маҳсулотлари” ОАЖ ҳисобидан МЧЖ шаклидаги “Musavartex” қўшма корхонаси фойдасига 109.620.000 сўм асосий қарз, 16.443.000 сўм пеня, жами 126.063.000сўм қарздорликни тўлиқ ундириш бўйича даъво аризаси киритилди.
Вилоят хўжалик суди томонидан “Musavartex” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси фойдасига “Қўқондонмахсулотлари” ОАЖ ҳисобидан 109.620.000 сўм асосий қарз, 6.443.000 сўм пеня, жами 116.067.500сўм ундириш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига МЧЖ шаклидаги “Hotel Asia Fergana” Ўзбекистон–Британия қўшма корхонаси бош директори кўрсатилган хизматлар бўйича шартнома юзасидан вужудга келган қарздорликни ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Натижаси:
Вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда Фарғона шаҳар Болалар ва ўсмирлар Олимпия заҳиралари Теннис мактабининг “Hotel Asia Fergana” Ўзбекистон–Британия қўшма корхонасидан 3.121.000 сўм қарздорлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят хўжалик судига “Hotel Asia Fergana” Ўзбекистон–Британия қўшма корхонаси фойдасига Фарғона шаҳар Болалар ва ўсмирлар Олимпия заҳиралари Теннис мактаби ҳисобидан 3.121.000 сўм, асосий қарз, 936.300 сўм пеня, жами 4.057.300сўм қарздорликни тўлиқ ундириш, жавобгар раҳбари ва бош ҳисобчиси томонидан шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-1-моддалари асосида жавобгарликка тортишни сўраб даъво аризаси киритилган.
Даъво ариза вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиб асосий қарзни ундириш ҳамда Фарғона шаҳар Болалар ва ўсмирлар Олимпия захиралари Теннис мактаби бош ҳисобчиси Л.Тенга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 176-1-моддаси 1-қисми билан иш қўзғатиш юзасидан ҳал қилув қарор қабул қилинган.
МУРОЖААТ:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлимига Риштон тумани Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро И.Камолов Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.
НАТИЖАСИ:
Мазкур ҳолат юзасиданБош бошқарманинг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими томонидан Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдимномага киритилди.
Тақдимнома натижаларига кўра Риштон тумани ИИБ ЙҲҲГ масъул ходимларига нисбатан ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари учун интизомий жазо чоралари қўлланилди.
МУРОЖААТ:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони” га Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи “Мезон” хусусий фирмаси раҳбари Ш.Хамроқулов фирмасининг ҳисоб рақамида мавжуд бўлган пул маблағлардан фойдаланишда сунъий тўсиқлар вужудга келаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.
НАТИЖА:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан юқоридаги ҳолат юзасидан ОАТБ Микрокредитбанк Фарғона вилоят бошқармасига кўрсатма хати киритилиб, Мезон” хусусий фирмаси раҳбари Ш.Хамроқулов фирмасининг ҳисоб рақамида мавжуд бўлган пул маблағларидан фойдаланишдаги сунъий тўсиқлар бартараф этилди
МУРОЖААТ:
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Казаков “Агробанк” ОАЖ Марғилон шаҳар филиалига пластикда мавжуд бўлган 200 минг сўм маблағини нақд пулга ўтказишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, лекин банк маъмурияти томонидан унинг мурожаати рад этилганлигидан норози бўлиб вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.
НАТИЖАСИ:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан кўрсатилган амалий ҳаракатлар натижасида фуқаро Ф.Казаковнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унинг пластигида пул маблағи нақдлаштириб берилди.
МУРОЖААТ:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Фарғона шаҳрида жойлашган “Фарғона Саркор Сервис” хусусий корхонаси раҳбари Д.Ахмедов Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси билан “Фарғона Саркор Сервис” хусусий корхонаси ўртасида тузилган пудрат шартномаси бўйича вужудга келган 11 млн. 909 минг сўм қарздорликни ундиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
НАТИЖАСИ:
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан Фарғона вилоят халқ таълим бошқармаси ҳисобидан “Фарғона Саркор Сервис” хусусий корхонаси фойдасига асосий қарз, пеня ундириш бўйича вилоят хўжалик судига давъо ариза киритилган.
Хўжалик суди томонидан жавобгар Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси ҳисобидан даъвогар “Фарғона Саркор Сервис” хусусий корхонаси фойдасига 11 млн. 909 минг сўм асосий қарз, 3 млн. сўм пеня, 4 минг 500 сўм почта ҳаражати жами 14 млн. 913 минг 600 сўм ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилган.
Мурожаат:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармаси Фарғона вилоят ҳудудий бўлимига Марғилон шаҳридаги “BUYUK TRАNS IJODKOR” МЧЖ таъсисчиси М.Усмонова Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Йўловчи ташиш транспорт ишини бошқариш бўлими бошлиғи ҳамда Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲҲБ катта инспекторининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Аниқланишича, Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Йўловчи ташиш транспорт ишини бошқариш бўлими ва Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲҲБ томонидан Қонун талабларини қўпол равишда бузиб, “BUYUK TRАNS IJODKOR” МЧЖни текширишга назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан рухсат этилмаган текшириш ўтказилган. Унинг натижаси бўйича МЧЖнинг текширишларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритилмаганлиги аниқланди.
Ўрганиш натижаси бўйича мазкур қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши таъминланган.
МУРОЖААТ:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Данғара туманидаги “Дилда асил тола” деҳқон хўжалиги раҳбари Ў.Тилакбердиев “Микрокредитбанк” ОАТБ Фарғона вилоят филиали ходимлари томонидан дехқон хўжалигига чорва молларини сотиб олиш мақсадида кредит маблағи ажратилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.
НАТИЖАСИ:
Ўрганишда банк кредит қўмитасининг Ў.Тилакбердиевга кредит ажратилиши тўғрисидаги қарори қабул қилинган. Банк билан мижоз ўртасида 12.000.000 сўм кредит ажратиш тўғрисида гаров шартномаси тузилган. Ў.Тилакбердиев томонидан банкка барча хужжатлар ўз вақтида тақдим этилган, лекин ўрганиш куни қадар унга 12.000.000 сўм миқдоридаги кредит ажратилмаганлиги аниқланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб вилоят адлия бошқармаси томонидан банк муассасасига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритилиб, “Дилда асил тола” деҳқон хўжалигига 12.000.000 сўм кредит маблағи ажратиб берилган.
Шунингдек, мазкур тақдимномага асосан, “Микрокредитбанк” ОАТБ Фарғона бўлими Данғара мини банки масъулларига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Бағдод туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Ж.Абдуқодиров туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан турғун савдо шахобчаларида аралаш савдо қилиш учун гувоҳнома берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Мазкур ҳолат вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилганда якка тартибдаги тадбиркорга салкам 3 ой давомида гувоҳнома инспекция мутахассиси Ў.Сотволдиев томонидан берилмаганлиги аниқланган.
Ўрганиш натижалари юзасидан Бағдод тумани тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси мутахассиси Ў.Сотволдиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-1-моддасини 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судига юборилган.
Суднинг қарорига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят Адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Марғилон шаҳридаги “Армуз спектор технолог” хусусий корхонаси раҳбари Д.Низомов банк томонидан тўлов терминали ҳаракатини тўхтатиб (блокировка) қўйилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 23-моддасида тадбиркорлик фаолияти субъектидан мулкни олиб қўйишга, унинг бошқа ашёвий ҳуқуқларини бекор қилишга, шунингдек уларни чеклашга йўл қўйилмаслиги, бундан ташқари, 34-моддасида давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган.
Бироқ, “Агробанк” Фарғона вилоят бошқармаси пластик карточкалари бўлими бошлиғи А.Усмонов томонидан юқоридаги қонун талабларига амал қилинмаган ҳолда хусусий корхонанинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари чекланган.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан А.Усмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 241-1-моддаси 1 қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида маъмурий баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судига юборилган.
Суднинг қарорига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро М.Бойдадаева Фарғона вилоят Ёнғинга қарши курашиш жамиятида ишлаган даврлари учун ойлик иш ҳақи ўз вақтида берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзма мурожаат қилган.
Натижа:
Вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу мурожаатни ўрганиш давомида ҳамда Фарғона вилоят Ёнғинга қарши курашиш жамияти томонидан 03.05.2013 йил куни тақдим қилинган 3-сонли маълумотномага кўра, фуқаро М.Бойдадаеванинг 1.380.212 сўм иш ҳақини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво ариза киритилди.
Суднинг Фарғона вилоят Ёнғинга қарши курашиш жамиятидан фуқаро Бойдадаева Маликахон Усубжоновнанинг фойдасига жами 1.380.212 сўм миқдоридаги иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланиб, мурожаат қаноатлантирилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон-Англия-Швейцария давлатлари иштирокидаги “Евроосиё-ТАПО-Диск” қўшма корхона вакили “Спитамен Сиёвуш Инвест” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома талаблари тўлиқ бажарилмаганлиги ва бунинг оқибатида корхонага етказилган моддий зарарни ундирилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Натижаси:
Мазкур шартнома шартларига кўра, “Буюртмачи” “Бажарувчи”га 67.000.000 сўм пул маблағлари етказиб берган бўлиб, шундан 58.848.254 сўмлик қисми учун “Бажарувчи” “Буюртмачи”га хизматлар кўрсатган, қолган 8.151.746 сўмлик ишларни бажармаган ҳамда ушбу суммани қайтармаган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят адлия бошқармаси томонидан Тошкент вилоят хўжалик судига Евроосиё-ТАПО-Диск” қўшма корхона (“Буюртмачи”) манфаатини кўзлаб “Спитамен Сиёвуш Инвест” масъулияти чекланган жамияти (“Бажарувчи”) ҳисобидан 8.151.746 сўм асосий қарз, 4.075.873 сўм пеня ундириш тўғрисида давъо ариза киритилди.
Тошкент вилоят хўжалик суди томонидан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, даъвогар Евроосиё-ТАПО-Диск” ЁТАЖ шаклидаги қўшма корхонага жавобгар “Спитамен Сиёвуш Инвест” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 8.151.746 сўм асосий қарз, 4.075.873 сўм пеня ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Қува туманида яшовчи “Кўз ойнакларни сотиш ва таъмирлаш” фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор Ш.Абдулахатов туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижа:
Ўрганиш натижасига кўра тадбиркор Ш.Абдулахатовнинг савдо дўкони туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан тармоқдан ноқонуний узилганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат бўйича Қува тумани электр тармоқлари корхонасига тегишли кўрсатмалар берилиб, бугунги кунда савдо дўкони эгасининг электр энергиясидан узлуксиз фойдаланиши йўлга қўйилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига “Юлдашев номли МДМ” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси директори Ф.Юлдашев Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан узлуксиз электр энергия етказиб бериш бўйича тузилган шартнома талабларига риоя қилинмаслиги натижасида қўшма корхонага етказилган 28.400 (йигирма саккиз минг тўрт юз) евро миқдоридаги моддий зарарни ундириб беришни сўраб мурожаат қилган.
Натижа:
Ўрганиш натижасида вилоят адлия бошқармаси томонидан кўшма корхона манфаатини кўзлаб хўжалик судига давъо ариза киритилган. Судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар томонидан даъвогар “Юлдашев номли МДМ” МЧЖ Ўзбекистон-Германия қўшма корхонаси фойдасига 28.400 евро миқдорида моддий зарарни ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.Нуралиеванинг Фарғона туман ИИБ паспорт бўлинмаси ходимлари томонидан ўзига ва укаси Ш.Нуралиевга фуқаролик паспортини расмийлаштириш масаласида сансалорликка йўл қўйилаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Натижа:
Мазкур ҳолат юзасидан адлия бошқармаси аралашуви билан фуқаро Ж.Нуралиева ва унинг укаси Ш.Нуралиевларга Фарғона туман ИИБ паспорт бўлинмаси орқали фуқаролик паспортини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) орқали келиб тушган Фарғона вилояти Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Хамдамованинг оиласида тарбияланиб келаётган болани фарзандликка олиш ва унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Натижа:
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Х.Хамдамованинг оиласида тарбияланиб келаётган болани фарзандликка олиш ҳамда унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали келиб тушган Фарғона вилояти Данғара туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.Муротовнинг Данғара туман ҳокимининг 21.09.2004 йилдаги “Ким ошди” савдосида сотиш йўли билан уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер майдонлари ажратиш ҳақида”ги 508/9-сонли қарори асосида танловда Оқжар ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ еридан 0,06 га. ер майдонини сотиб олганлиги бироқ ушбу ерни шу кунга қадар ололмаётганидан норози бўлиб ёзма мурожаат қилган.
Натижа:
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Т.Муротовга танловда қонуний сотиб олган ҳамда 8 йилдан буён ҳал бўлмай келган Данғара туманининг Оқжар ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ еридан 0,06 га. ер майдони ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаат:
Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Р.Султонова туман ҳокимлиги ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари ходимлари томонидан фермер хўжаликларига қўшимча ер майдони ажратиш бўйича ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижа:
Ушбу ҳолат вилоят адлия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганилганда, Қўштепа туман ҳокимининг 2012 йил 12 апрелдаги “Туман заҳирасидаги ер майдонларида фермер хўжаликлари ташкил этиш ва ер майдонларини ажратиш ҳақида”ги қарорининг 2-иловасида “Оллоберди”, “Ғуломжон”, “Фидокор” фермер хўжаликларига қўшимча ер майдони ажратиш ҳақидаги қисми қабул қилинишида Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли банди талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этиш бўйича Қўштепа туман ҳокимига тақдимнома киритилиб, тақдимнома ижроси бўйича юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилиб, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер майдонлари ажратиш бўйича комиссия котиби Ф.Ўриновга “хайфсан” чораси қўлланилган.
Мурожаат:
Фарғона вилояти адлия бошқармасига Ўзбекистон туманидаги “Яйпан сара уруғ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Р.Юсупов мурожаат қилиб, ўз мурожаатида “Ўзбекистон пахта тозалаш заводи” акциядорлик жамияти (“Харидор”) билан “Яйпан сара уруғ” масъулияти чекланган жамияти (“Сотувчи”) ўртасида тузилган шартнома мажбуриятлари “Харидор” томонидан бажарилмасдан, етказиб берилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар ҳисобидан 457.241.379 сўм қарз тўлаб берилмаётганлиги баён қилинган.
Натижа:
Мазкур ҳолат бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳўжалик судига суд буйруғи бериш ҳақида ариза киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан «Яйпан сара уруғ» масъулияти чекланган жамияти фойдасига 248.620.693 сўм ундирилиши таъминланган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига Риштон туманидаги “Яшил япроқ плюс” фермер хўжалиги раҳбари А.Йўлдашев ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида Риштон туманидаги “Риштон Агротехсервис МТП” МЧЖ («Ижарага олувчи») ҳамда «Яшил япроқ плюс» фермер хўжалиги («Ижарага берувчи») ўртасида ғалла ўриш комбайнини ижарага бериш юзасидан тузилган ижара шартномаси талаблари ижарага олувчи томонидан бажарилмасдан, 64.116.466 сўм ижара ҳақи тўланмасдан келинаётганлигини баён қилган.
Натижа:
Юқоридаги ҳолат бўйича Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига фермер ҳўжалиги манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилиб суднинг ҳал қилув қарорига асосан, жавобгар “Риштон Агротехсервис МТП” МЧЖдан даъвогар “Яшил япроқ плюс” фермер хўжалиги фойдасига 69 млн. 104 минг сўм, шундан 4 млн. 987 минг сўм пеня ундирилиши таъминланган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Олтиариқ туманидаги “Орипов Исақхожи Марупович” дехқон хўжалиги раҳбари И.Орипов, кредит ажратиб беришда “Микрокредитбанк” ОАТБ Фарғона филиали Олтиариқ минибанки томонидан сансалорликка йўл қўйилаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижаси:
Вилоят адлия бошқармаси томонидан киритилган кўрсатмага асосан, “Микрокредитбанк” ОАТБ Фарғона филиали томонидан зарур маблағ “Орипов Исақхожи Марупович” дехқон хўжалигининг тузган шартномасига асосан Тошкент труба заводи ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Шунингдек, адлия бошқармаси томонидан Микрокредитбанк” ОАТБ Фарғона филиали Олтиариқ минибанки мудири Қ.Бойматовга нисбатан МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Риштон туман судига юборилган ва Риштон туман судининг қарори билан мансабдорга нисбатан МЖтКнинг 43-моддаси 1-қисми билан 62.920 сўм жарима қўланилган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч Телефони”га Ўзбекистон-АҚШ “FARMOY” ЁАЖ қўшма корхонаси директори А.Хакимов қўшма корхонанинг устав жамғармаси оширилиши, таъсисчилар таркиби ҳамда юридик манзили ўзгариши муносабати билан таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби юзасидан тушунтириш ва амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Натижаси:
Бошқарма томонидан ушбу масала юзасидан корхонага тегишли ҳуқуқий тушунтириш бериши натижасида корхонанинг таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига “Planet Ferghana” МЧЖ раҳбари И.Узақов мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан “Planet Ferghana” МЧЖ жойлашган ер майдонига эгалик ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш масаласи ҳокимлик томонидан сансалорликка солинаётганлигини билдирган.
Натижаси:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳўжалик судига “Planet Ferghana” МЧЖ раҳбари И.Узақовнинг мурожаатида келтирилган масала бўйича, яъни жамият жойлашган ер майдонига эгалик ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини бериш мажбуриятини юклаш юзасидан даъво ариза киритилиб, вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан, Фарғона шаҳар ҳокимлиги, Фарғона шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармаси ҳамда бошқа масъул идораларга “Planet Ferghana” МЧЖ жойлашган ер майдонига эгалик ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини белгилаш мажбурияти юклатилган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармасига “Марғилон химик” хусусий фирмаси раҳбари М.Тўхтасинов ёзма мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Фарғона шаҳридаги савдо мажмуаси ҳудудидаги савдо дўконини енгил типдаги тамаддихона (қахвахона)га ўзгартиришга рухсат бериш бўйича Фарғона шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганлигидан норозилигини билдирган.
Натижаси:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан юқоридаги ҳолат бўйича “Марғилон химик” хусусий фирмаси раҳбари М.Тўхтасиновнинг манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, хўжалик судининг ҳал қилув қарорига асосан, Фарғона шаҳар ҳокимлигига Фарғона шаҳар савдо мажмуаси ҳудудидаги М.Тўхтасиновга тегишли савдо дўконини енгил типдаги тамаддихона (қахвахона)га ўзгартиришга рухсат бериш мажбурияти юклатилган.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч” телефонига 24.02.2012 йил куни Фарғона вилояти Қува туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.Эҳсонов ОАТБ “Агробанк” Қува филиали ходимлари томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлигидан норзи бўлиб мурожаат қилган.
Натижа:
Мазкур ҳолат юзасидан адлия органлари ходимларнинг аралашуви билан фуқаро М.Эҳсоновга ОАТБ “Агробанк” Қува филиали томонидан кредит маблағи ажратиб берилишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Ёзёвон туманидаги “Рисолат пари люкс” хусусий корхонаси раҳбари Р.Мамажонованинг ДТ Халқ банки Ёзёвон филиали томонидан кредит ажратиб бериш сансалорликка солинаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Натижа:
Адлия бошқармаси томонидан мазкур мурожаат бўйича хусусий корхона раҳбарига кредит ажратиб берилшида амалий ёрдам берилиб мазкур ҳолат бўйича ДТ Халқ банки Ёзёвон филиали кредит бўлими бош мутахассиси Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилиб, жарима жазоси тайинланди.
Мурожаат:
Фарғона вилоят Адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га Қува туманидаги якка тартибдаги тадбиркор Ш.Абдулахотов Қува тумани электр таъминоти корхонаси ходимларининг ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаат қилган.
Натижа:
Юқоридаги ҳолат ўрганиб чиқилиб Қува тумани электр тармоқлари корхонасига тегишли кўрсатмалар берилди ва мазкур ҳолат ижобий ҳал этилди.