13

Тадбиркорнинг ҳуқуқий ҳимояси – муҳим вазифа


Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Юртбошимизнинг сўнги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларни фаолиятларида юзага келаётган муаммо ва тўсиқлани бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда.

Хусусан, “Тадбиркорлик фафолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахририда қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратди десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун эса оилавий тадбиркорлик билан шуғуланаётган тадбиркорларга қанот бўлди деб ўйлаймиз.

Мухтарам юртбошимиз томонидан қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлар ижросини назорат қилиш ва уларни бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш мақсадида Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан, тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишларни олдини олиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шаҳсларга қатий чоралар кўришда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қўрғонтепа туманида фаолият олиб бораётган “Устози гавхар жилоси” хусусий корхонаси раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, унга кўра туманда жойлашган ТИФ “Миллий банк” туман филиали ходимлари томонидан корхона ҳисоб рақамидаги мавжуд пул маблағларини ҳеч қандай рухсатсиз ёки тўлов топшириқномасиз тумандаги “Мунаввар Диёр саноати” хусусий корхонасига 2 250 000 сўм, “Ягона меъмор” хусусий корхонасига 3 400 000 сўм, “Фирдавс ва Рашодбек” хусусий корхонасига 1 100 000 сўм, “Фаровон водий Обод” МЧЖга 1 686 000 сўм, “Рахматулло толаси” фермер хўжалигига 6 205 000 сўм, “Ихтисослашган янги ер қурилиш” МЧЖга 3 850 000 сўм, “Евро люкс сервис строй” МЧЖга 18 750 000 сўм пул маблағлари ноқонуний ўтказилганлигини кўрсатиб, ушбу пул маблағларини қайтаришни ва белгиланган тартибда банкка нисбатан жарима қўллашда амалий ёрдам беришни баён қилган.

Тўпланган ҳужжатлар асосида бошқарма томонидан “Устози гавхар жилоси” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 21 февралда 1044-1-сон билан рўйхатдан ўтган “Мижозларга ҳисобварақлар очиш, уларнинг ҳисобварақларига пул маблағларини ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, иш ҳақи ва қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул маблағларини беришнинг ўрнатилган тартибларини бузганликлари учун тижорат банкларига жарима санкцияларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2.6-бандида талаби асосида жарима қўллаб беришни сўраб даъво ариза билан мурожаат қилинди. Суд томонидан ушбу даъво мазмунан кўриб чиқилиб, суднинг 2014 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республика ТИФ “Миллий банк”га нисбатан 3 135 680 сўм миқдорида жарима солинди.

“Тадбиркорлик фафолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкинлиги кўрсатилган бўлиб, ушбу қонун ва юқоридаги Низом талаблари асосида назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текшириш ва унинг натижасида қўлланилаётган таъсир чораларнинг қонунийлиги доимий ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, боршқарма ходимлари томонидан вилоят “Сувназорат” инспекцияси ходимлари жойлардаги сувдан фодаланилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилган текшириш ва унинг натижасида қўлланилган таъсир чоралари ўрганиб чиқилганида 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий қарор қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талаблари қўпол равишда бузилган.

Жумладан, Андижон вилоят “Сувназорат” инспекцияси инспектори С.Юсуповнинг 2013 йил 29 майдаги 000144-сонли маъмурий қарорига асосан Қўрғонтепа туманида жойлашган “Мухторойим ипаги” фермер хўжалиги раҳбари Г.Қўрғоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 74-моддаси 2-қисмига асосан 159 180 сўм жарима жазоси тайинланган. Бироқ, мазкур маъмурий қарорни қабул қилишда юқоридаги кодексининг 308-моддас талаби бузилган ҳолда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш баённомаси юритилмаган. Натижада бошқарма томонидан киритилган тақдимнома натижасида юқорида кўрсатилган маъмурий қарорлар бекор қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимдан озод қилинди.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 3-қисмида Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувдан ўтказаётганда текширишларни рўйхатдан ўтказиш китобига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ёзув киритишли кўрсатилган бўлиб, ушбу қонун талаби ижроси доимий ўрганиб борилмоқда. Бугунга келиб бошқарма томонидан 508 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан юритилган текширишларни рўйхатга олиш китоби мониторинг қилинди.

Ўтказилган мониторинг натижасида жами 108 та ҳолатда қонунбузилишлар аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича бошқарма томонидан назорат қилувчи органларга жами 15 та тақдимномалар киритилди. Қўлланилган ҳуқуқий таъсир чора натижасида 5 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилди ва 1 та қарор бекор қилинди.

Жумладан, Андижон шаҳарда фаолият кўрсатаётган “Зам-зам мед сервис” МЧЖ фаолиятида 2013 йилнинг июнь ойида шаҳар ДСЭНМ ходими томонидан режали текшириш ўтказилган бўлиб, текшириш ўтказиш жараёнида жамият томонидан юритилган текширишларни рйўхатга олиш китобини тўлдиришда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 ноябрда рўйхатга олинган “Текширишларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10,12 ва 15 банди талаблари бузилганлиги аниқланди. Шунингдек, текшириш жараёнида аниқланган қонунбузилишлар бўйича 2013 йил 3 июнда жамият раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 53 маддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган бўлиб, баённома расмийлаштириш жараёнида МЖтКнинг 294-моддаси тартибида ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилмаган. Расмийлаштирилган баённома шу куни кўриб чиқилиб, шаҳар ДСЭНМ раҳбарининг 2013 йил 3 июндаги 6-сонли маъмурий қарори билан энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида яъни, 238 770 сўм миқдорида жарима белгланган.

Ваҳоланки, МЖтКнинг 53-моддасида мазкур ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шаҳсларга беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишлиги кўрсатилган бўлсада, жарима қўллашда шаҳар ДСЭНМ ходимлари томонидан ушбу ҳуқуқ нормасига риоя этилмаган. Бу эса ўз навбатида МЖтКнинг 3081-моддаси талабини қўпол равишда бузилишига олиб келган.натижада қўлланилган таъсир чора оқибатида ушбу маъмурий қарор бекор қилиниб, масъул ходмига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишга олиб келди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, мана шундай салбий ҳолатларни бартараф этишда адлия органлари зиммасига амалдаги қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларни тўғри тадбиқ этилиши юзасидан масъулятини янада оширишга ундайди.

Ф.Ашматов, Андижон вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи