16

Қонун устуворлиги — тараққиёт кафолати


Мустақиллик йилларида мамлакатимизни модернизациялаш, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, дунёнинг энг ривожланган демократик давлатлари қаторига қўшиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбек модели”нинг ҳаётимизга татбиқ этилиши натижасида давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ва янгилаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, унинг сиёсатдан устунлигини таъминлаш, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши, яъни ислоҳотлар ташаббускори бўлиши ва уларни мувофиқлаштириб бориши, қонун устуворлигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишда улкан ютуқлар қўлга киритилди.

Президентимиз томонидан кўтарилган яна бир муҳим масала давлат ҳокимияти идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шу жумладан, прокуратура фаолиятида қонунчилик талабларига риоя қилиш ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича адлия органларининг ролини янада кучайтиришга қаратилган янги ҳуқуқий механизмларни ўрнатадиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш билан боғлиқдир.

Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, модернизация ва ислоҳ этиш жараёнлари самарасининг муҳим гаровидир.

Зеро, мамлакатимизнинг мустақил ривожланиш йилларида ташкил этилган демократик институтлар, кўп партиявийлик тизими мустаҳкамланганлиги, жамиятни эркинлаштириш жараёнлари изчил ривожланиб бораётганлиги, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онги ўсганлиги Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да қўйилган мақсадларни рўёбга чиқариш учун пухта заминдир.

Ш.Нурова, Жалақудуқ туман  1-сон ДНИ нотариуси