Маълумки, Конституциямизнинг саккизинчи бобида фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирокини таъминлаш ҳақидаги норма баён этилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ва референдумларда бевосита қатнашишлари ҳамда ўз овозларини беришларини кафолатлайди.
Истиқлол йилларида демократик ислоҳотларнинг ажралмас таркибий қисми бўлмиш сайлов тизими ҳам босқичма-босқич, изчил ислоҳ қилиниб, бугунги кунда халқимизнинг миллий қадриятларига тўлиқ мос бўлган демократик сайлов тизими яратилди. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда вужудга келган сайлов тизими миллий тажриба билан бирга сайловларга оид халқаро стандартларни ҳамда илғор хорижий амалиётни ҳам ўзида мужассам этган. Бир сўз билан айтганда, сайлов тизимининг мунтазам такомиллаштирилиб борилиши амалга оширилаётган мамлакатни модернизация қилиш ва барча соҳаларда демократик ўзгаришларни амалга оширишнинг муҳим таркибий қисмидир.
Юртбошимизнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”да мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилган ҳолда, демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришни янги босқичга кўтариш борасидаги энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилди.
Маълумки, Ўзбекистон мустақил тараққиёти давомида барча соҳада оламшумул ютуқларни қўлга киритди. Миллий давлатчилик асослари мустаҳкамланди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур маърузасида, Ватанимиз, халқимизнинг ана шу тарихан қисқа бир даврда эришган улкан ютуқ ва марралари чуқур таҳлил этиб берилди. Шу билан бирга, эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилиш, реал воқеликдан узилиб қолиш мамлакат тараққиётининг самарадорлиги ва истиқболига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.
Маърузада таъкидланганидек, мустақил тараққиётимизнинг ўтган даврида амалга оширган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, уларни ҳаққоний баҳолаш ва ислоҳотлар дастурига маълум ўзгартишлар киритиш билан бирга, биринчи навбатда эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз даркор.
Мазур концепцияда белглаб берилган тўртинчи устувор йўналиш "Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш" деб номланган. Унда мамлакатимиз сайлов тизимини шакллантириш, уни босқичма-босқич такомиллаштириш борасида ҳозирга қадар эришилган муваффақиятлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилган.
Сайлов тизимига конституциявий ёндашув сайлов ҳуқуқининг асосий принципларини таъминлайди ва алоҳида қабул қилинган қонунларга асос бўлиб хизмат қилади. Ўтган йилларда “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (янги таҳрири), “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилингани ана шу конституциявий нормалар рўёбида улкан аҳамият касб этди.
Қонунларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар миллий сaйлoв тизимининг изчил вa бoсқичмa-бoсқич либeрaллaшувини, икки пaлaтaли пaрлaмeнт сaйлoвлaрининг қoнун тaлaблaри вa умумэътирoф этилгaн xaлқaрo принцип вa нoрмaлaргa тўлa мoс ҳoлдa ўткaзилишини тaъминлaйдигaн мукaммaл қoнунчилик бaзaсининг шaкллaнишигa oлиб кeлди.
Ушбу қoнунлaрдa дaвлaт ҳoкимияти вaкиллик oргaнлaригa сaйлoвлaрнинг фaқaт кўппaртиявийлик aсoсидa ўткaзилиши қaтъий бeлгилaб қўйилди. Maмлaкaт Прeзидeнти лaвoзимигa, Олий Мажлис Қoнунчилик пaлaтaси дeпутaтлигигa нoмзoдлaрни сиёсий пaртиялaр тoмoнидaн, мaҳaллий Кeнгaшлaр дeпутaтлигигa эса, сиёсий пaртиялaрнинг жoйлaрдaги тeгишли oргaнлaри тoмoнидaн кўрсaтилиши тўғрисидaги принципиaл қoидa мустaҳкaмлaнди. Шу бoрaдa сaйлoв қoнунчилигимизгa сaйлoвгa тaйёргaрлик кўриш вa уни ўткaзиш билaн бoғлиқ бўлгaн мутлaқ вaкoлaтлaрнинг Maркaзий сaйлoв кoмиссиясигa бeрилишини кўздa тутaдигaн ўзгaртишлaрнинг киритилиши ўтa муҳим aҳaмиятгa мoлик улкaн вoқea бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган янги қоидалар Марказий сайлов комиссиясини демократик қоидалар асосида тузилишини, шунингдек Марказий сайлов комиссияси раисининг сайланиши тартибини конституциявий норма сифатида мустаҳкамланишини назарда тутди ва Марказий сайлов комиссиясини ва унинг фаолиятининг мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган асосий принципларини Конституция даражасида мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ўз навбатида киритилган мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш, овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлигини янада мустаҳкамлашга олиб келди.
Албатта, жамиятимизда рўй бераётган муҳим демократик ўзгаришлар натижаси ҳамда давлат ва жамият қурилиши соҳасидаги ислоҳотларга монанд равишда миллий сайлов қонунчилигимиз, ривожланган демократик давлатларда бўлгани сингари, тобора такомиллаштирилиб борилмоқда.
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг ривожланиши амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, уни фаоллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, давлат бошқаруви, маъмурий-сиёсий, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар билан ҳамоҳанг тарзда олиб борилмоқда. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг умумэътироф этилган, халқаро андозаларга, илғор чет эл тажрибасига асосланган ҳамда такомиллашиб бораётган сайлов қонунчилиги ва амалиётининг мустаҳкам таянчи, сарчашмаси ва асоси бўлиб хизмат қилмоқда.