ШАРТНОМА – адолат мезони


2012 йилнинг 1 чорагида Андижон вилоят адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан 24 та хўжалик юритувчи субъектларда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, улар томонидан тузилган 6888 та шартномалар кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 3804 та ҳолатда шартномаларнинг тузилиши бўйича, 754 та ҳолатда шартномаларнинг бажарилиши бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Судларга 918 млн 281 минг сўмлик 271 та даъво аризалар, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан эса 55 та тақдимномалар, 30 та огоҳномалар, 15 та кўрсатмалар киритилди.

Киритилган даъво аризаларнинг 251 таси, яъни 718 млн 209 минг сўмлиги фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб киритилган.

Киритилган даъво аризалардан 100 та 288 млн 213 минг сўмлик қисми судлар томонидан қўриб чиқилиб, қаноатлантирилди, қолган қисми ҳозирда суд муҳокамасида.

Бўлим томонидан иш режа ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадбирлар натижасида масъул мансабдор шахслар шартнома шартларини бажарилишига бевосита айбдор бўлганликлари аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларни жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан тўғридан-тўғри судлар орқали 5 та мансабдор шахсларга нисбатан, 1 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 3-қисми билан, маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритилган.

Хусусан, маъмурий жавобгарликка тортиш масаласида Асака туман Ўсимликларни ҳимоя қилиш отрядида ўтказилган ўрганишда шартнома интизомига риоя этилмаслиги натижасида корхонада қарздорлик муддати ўтказиб юборилганлиги ҳолати бўйича маъмурий баённома тузилиб, кўриб чиқиш учун Асака туман ДСИга тааллуқлилиги бўйича юборилди.

Мазкур баённома асосида корхона бош ҳисобчиси М.Мамадалиевга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 3-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш хақининг 10 баробари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилган. Бундан ташқари, 12 та ҳолатда жиноий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан прокуратура органларига таклиф киритиб, ҳисобот кунига мазкур таклиф прокуратура органи томонидан кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2012 йил
5 мартдаги 11-370-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятидаги “Ўзкимёсаноат” ДАК тизимига кирувчи 14 та ташкилот фаолиятида хўжалик шартномалари, шу жумладан фермер хўжаликлари билан минеарл ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш шартномаларининг тузилиши ва бажарилишида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва қонунбузилиш ҳолатлари келиб чиқишига сабабчи бўлган масъул ходимларнинг интизомий жавобгарлик масаласини ҳал этиш юзасидан вилоят “Қишлоқхўжаликкимё” ХАЖ га тақдимнома киритилди. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаслиги натижасида юзага келган кредитор қарздорликларни ундириш мақсадида вилоят хўжалик судига
14 млн 571 минг сўмлик даъво аризалар киритилди.

Адлия бошқармасининг Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бўлими томонидан ўрганилган хўжалик юритувчи субъектларда шартномаларни тузиш ва шартнома мажбуриятларини бажаришда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 55 та тақдимномалар киритилиб, киритилган тақдимномаларга асосан 417 млн 87 минг сўм маблағ ундирилиши таъминланди. Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган 11 нафар мансабдор шахс интизомий жазога, 3 нафар мансабдор шахс эса эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Жумладан, Олтинкўл туман “Водий мевалари” агрофирмасида иш режа юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган ҳолатлар юзасидан киритилган тақдимномага асосан, “Андижон мева-узумлари” агросаноат фирмалари вилоят уюшмаси раҳбарининг 2012 йил 5 январдаги 3-сонли буйруғи билан агрофирма бош менеджери М.Исақов лавозимидан озод этилган.

Бундан ташқари, Жалақудуқ туманида фаолият кўрсатаётган “Мехр шодлик инояти” фермер хўжалиги раҳбари Р.Турғунов Жалақудуқ тумани “Пилла” ДК томонидан 2011 йилда тузилган шартномага асосан етказиб берилган пилла хом-ашёси қиймати асоссиз равишда тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатларни бартараф этиш юзасидан адлия бошқармаси томонидан 2011 йил 26 январда киритилган тақдимнома асосан фермер хўжалиги фойдасига 452804 сўм маблағ ундириб берилди.

Ўтган давр мобанийда Андижон вилоят адлия бошқармасига шартномавий муносабатларга оид келиб тушган 20 та ариза ва шикоятларнинг барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилди.

Келиб тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш натижаси бўйича судларга 17 та даъво аризалар, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 4 та тақдимномалар киритилди.

Иброхим ТУРҒУНОВ, Андижон вилоят

адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

“XXI аср” газетасининг 2012 йил апрель ойида чоп этилди