Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади. Юртбошимизнинг сўнги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларни фаолиятларида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонун ости ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.
Хусусан, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги тахририда қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратди десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонун эса оилавий тадбиркорлик билан шуғулланаётган тадбиркорларга асосий таянч бўлиб ҳизмат қилмоқда.
Мухтарам юртбошимиз томонидан 2015 йилнинг 15 май куни қабул қилинган “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4725-сонли фармони ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва имтиёзлар бериш учун асосий норматив ҳужжати десак муболаға бўлмайди.
Хусусан, Мазкур фармоннинг 5-бандида 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга ёллаган ҳолатда коллежни битиргандан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун белгиланган солиқдан озод этилиши белгиланди.
Якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун белгиланган солиқ ставкасининг 30 фоизи миқдорида солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи белгиланди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси тадбиркорлар ҳуқуқларини химоя қилиш бўлими томонидан мазкур соҳадани фармон ва қарорларни кенг жамоатчиликка етказиш, тарғиб қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар асосида ишлар ташкил этилган.
Хусусан, адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ёш колледж биритувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантиришнинг самарадорлигини ошириш, қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатларининг амалда тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, кенг жамоатчиликка унинг мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида ушбу фармони ижроси юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб мазкур тадбирга асосан вилоятнинг Андижон, Избоскан ҳамда Пахтаобод туман ҳокимликларида коллеж битирувчилари ва ёш тадбиркорларни жалб қилган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.
Мазкур фармон ижроси юзасидан Избоскан туманида бўлиб ўтган тадбир натижасида колледж битирувчиси Одинахон Мирзамахмудова тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият олиб боришида ва кредит маблағи олишда амалий ёрдам беришни сўраган мурожаати ҳал этилиб, колледж битирувчиси О.Мирзамахмудова ЯТТ сифатида рўйҳатдан ўтказилиб, №-000689-сонли гувоҳнома билан таъминланди ҳамда АТБ “Микрокредитбанк” Куйган ёр филиалига кредит ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан кўрсатма чиқарилди.
Бундан ташқари, вилоят ҳокимлиги ҳамда адлия бошқармаси билан ҳамкорликда 2015 йил 7 январда “Очиқ эшиклар куни” тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, мазкур режага асосан айнан фаолият юритмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш юзасидан вилоятдаги Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Хўжаобод, Булоқбоши, Аскака, Марҳамат, Шаҳрихон, Бўз туманлари, Қорасув ва Хонобод шаҳарларида 10 дан ортиқ семинар тадбирклир ўтказилиб, мазкур ўтказилган тадбирлар натижасида вилоятда бугунга келиб жами 1.923 та фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланиб, уларга кўрсатилган амалий ёрдам натижасида 82 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланиб, уларда 181 нафар ишчи ўринлари яратилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилаётган текширишларнинг қонунийлигини назорат қилиш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишларга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш соҳасида маъмурий тўсиқ ва ғовларни олдини олиш юзасидан назорат қилиш вазифаси юклатилган.
Бошқарманинг тадбиркорлар ҳуқуқларини химоя қилиш бўлимига 2015 йил 1-ярим йиллиги давомида тадбиркорлик субъектларидан 60 та ариза ва шикоятлар, ҳукумат порталидан 27 та, ишонч телефонига 19 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 58 та мурожаат ижроси қаноатлартирилган.
Жумладан, Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Избоскан туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар туман ҳокимлиги хузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шаҳслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан туман ҳокимлигига тақдимнома киритилиб, масъул мансабдор шаҳсларга нисбатан МЖтКнинг 2411-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЖИБ Избоскан туман судининг Қарорига асосан туман ҳокимлиги хузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарига нисбатан жарима жазоси қўлланилди.
Бундан ташқари, бўлимга Балиқчи туманидаги “ПСБ-Антекс Гроуп” МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази ходими томонидан ўтказилган теширишдан норозилигини билдирган. Мазкур мурожаат ўрганилиб, натижасига кўра Андижон вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдимнома киритилиб, масъул мансабдор шаҳсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.
Бошқарманинг "ишонч телефони"га Хонобод шаҳрида фаолият олиб бораётган “Шодил” МЧЖ раҳбар “Toshkent shahar yo’l qurilish va ta’mirlash tresti” ОАЖдан юзага келган ҳақдорликни ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ўрганилиб, Тошкент шаҳар хўжалик судига тадбиркорнинг манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилиб, тадбиркор фойдасига қаноатлантирилди.
Олтинкўл туманидаги “Бахтиёр Умид Юлдузи” МЧЖ раҳбари АТБ “Микрокредитбанк” Олтинкўл туман филиали томонидан кредит маблағи ажратилмаётганлиги юзасидан “Ишонч телефони”га қилган мурожаати ўрганилиб, адлия бошқармасининг аралашуви билан тадбиркорга 2015 йил 7 май куни савдо фаолиятини ривожлантириш учун 11 млн. сўм кредит пул маблағи ажратилиб берилишига эришилди.
Мухтасар қилиб айтганда, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қуватланаётгани ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим касб этаётир. Бу эса, иқтисодий ислоҳотлар самарасини белгиловчи мезондир. Тадбиркорликни ривожлантириш ҳамма давлатларда ҳам жамият равнақи, аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳамда барқарор иқтисодиётни яратишга хизмат қилади.
М.Каримов, Андижон вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи