19

Мустаҳкам оила – юрт келажаги


Шахс маънавияти, унинг дунёқараши, инсоннинг тасаввури ва эътиқодларига алоқадор кўникмалар мажмуи асосан оилада шаклланади. Шу маънода, оила – ҳақиқий маънавият ўчоғи, мафкуравий тарбия омили ва муҳитидир. Миллий мафкурамизга хос илк тушунчалар инсон қалби ва онгига, аввало, оила муҳитида сингади, бу жараён боболар ўгити, она меҳри орқали амалга ошади. Оила – жамиятнинг ўзаги, миллатнинг давомийлигини таъминлайдиган муқаддас даргоҳ ҳисобланади.

Оиланинг асрлар мобайнида сақланиб келаётган муқаддас анъаналари орқали Ватанга муҳабат, иймон, эътиқод, масъулият, ватанпарварлик, илмга иштиёқ ва маданият кўникмалари шаклланади. Зеро, ҳар бир шахс оиланинг жамиятдаги ўрни ва вазифасини, Ватанни остонадан бошланишини тушунмасдан туриб, мукаммал инсон саналмайди. Мамлакатимизда комил инсон, баркамол авлодни тарбиялаш масаласига катта эътибор бериб келинмоқда. Энг муҳими, истиқлол боис давлат ва жамият, оилалар ана шундай эзгу мақсад ва орзу билан яшаяпти. Бу борада биргина Кадрлар тайёрлаш милий дастурининг ижроси, “Оила”, “Оналар ва болалар”, “Баркамол авлод”, “Ёшлар”, “Ижтимоий ҳимоя”, қолаверса, “Мустаҳкам оила” йилларида амалга оширилган оламшумул ишларни эслаш кифоя.

Жамиятимизнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оилаларни, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида олиб борилаётган барча ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш, мустаҳкам, соғлом оилани шакллантиришда маҳалланинг мавқеини мустаҳкамлаш ва ролини кучайтиришга доир аниқ мақсадга йўналтирилган кенг кўламли чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида юртбошимиз ташаббуси билан бир қатор давлат дастурлари ва лойиҳалар амалгат оширилди.

“Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарор” деган инсонпарвар тамойилдан келиб чиқиб ҳамда бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштирилди, амалдаги қонун ҳужжатларига оила институтини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган
бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу масалага жамиятимиз эътибори янада кучайтирилди. Ёш оилаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш, моддий ва маънавий жиҳатдан кенг қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, қулай ва шинам уй-жойлар билан таъминлаш, зарур имтиёз ва афзалликлар бериш, жамиятимиз ва кундалик ҳаётимизда маҳалла институтининг роли ва мақомини янада ошириш, маҳалла яъни фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари аҳамиятини, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда шакллантиришда уларнинг таъсирини кучайтириш, ёш оилаларга зарур кўмак ва ёрдам бериш, оила, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муҳим вазифалар сирасига киритилди. Оилани мустаҳкамлашда асосий юкни ўз елкасига олган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш, “Соғлом она - соғлом фарзанд” тамойилига мувофиқ оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятимизнинг маънавий негизларини янада ривожлантириш, азалий миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятимизда юксак маънавий муҳитни кенг қарор топтириш, миллий менталитетимизга мутлақо ёт бўлган ва кучайиб бораётган турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ўрни ва аҳамиятини ошириш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини кучайтириш ва шу мақсадда оила институтининг таълим ҳамда тарбия муассасалари билан ўзаро амалий ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг яқин ва самарали ҳамкорлигини таъминлаш долзарб вазифаларга айланди.

Ж.Ортиқов, Хонобод шаҳар ФҲДЁ бўлими мудири