Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, шартномавий муносабатлардаги қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш мақсадида тегишли идораларга 70 та тақдимнома, 5 та жиноий таклиф, 17 та маъмурий баённома, 245 та огоҳнома, фермер хўжаликлари манфаатида 513 та даъво ариза киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 83 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди, шундан 12 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилган, тақдимномалар асосида фермер хўжаликларига 10 миллиард сўмдан зиёд маблағлар тўлаб берилган, 17 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафарига эса жиноий жавобгарлик масаласи кўрилган ва киритилган даъво аризаларнинг 501 таси, яъни 4 миллиард 518 миллион сўм ундирувга қаратилиб, ҳал қилув қарорлари қабул қилинган.
Жумладан, бошқармага Пахтаобод туманида жойлашган “Шоядбек ота” фермер хўжалиги раҳбари У.Шоядбеков 2015 йил 10 августда Андижон туманида жойлашган “Андижон-1” пахта тозалаш АЖдан 2014 йил ҳосили учун 90 фоизлик тўловлар амалга оширилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказилиб, вилоят хўжалик судига фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб 20.308.073 сўм асосий қарз ва 2.844.597 сўм пеня ундириш учун даъво ариза киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан 20.308.073 сўм асосий қарз ҳамда 1.500.000 сўм пеня ундириш белгиланди.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят хўжалик судига тадқиқот институти манфаатини кўзлаб даъво ариза киритилди.
Суднинг ҳал қилув қарорига асосан Дон ва дуккакли дон экинлари илмий тадқиқот институти фойдасига 443.968.200 сўмлик ажратмалар ундирилиши белгиланди.
Л.Турдиқулов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими