Бозор иқтисодиётининг талабларига жавоб бера олмай қолган ишлаб чиқариш объектлари ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўладилар.
Корхоналарни мажбурий тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
шаҳарлар, туманлар ҳокимликлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган корхоналар бўйича – ушбу ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона дарча” марказлари томонидан амалга оширилади.
– давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини бошламаган;
– мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш мумкин бўлмаган (бундан кейин мол-мулки бўлмаган корхоналар деб аталади);
– муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш имкони бўлмаган (бундан кейин муассислари бедарак бўлган корхоналар деб аталади) корхоналарни аниқлайди.
Бундан ташқари, ваколатли орган қонунчиликда белгиланган муддатларда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарнинг аниқланишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органга мол-мулки бўлмаган ва (ёки) муассислари бедарак бўлган корхоналарни тугатиш тўғрисида тақдимнома юборади.
Шунингдек, махсус комиссиясининг корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосасини олган тақдирда уч кун муддатда уни корхонани тугатиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар бўйича – баённома билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади, шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича – устав жамғармасини шакллантириш учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти – бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд корхона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади.
Б.Махсадов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими