04

Қонунни билган ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилади


Адлия аралашгач...

ЖОРИЙ ЙИЛ мобайнида хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, фермер хўжаликлари билан етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш, моддий техника ресурслари етказиб бериш, хизмат кўрсатиш бўйича жами 18071 та шартнома тузилишида, хусусан, жорий йилнинг январь ойида 2013 йил ҳосилидан давлат эҳтиёжлари учун 291495 тонна пахта хомашёси харид қилиш бўйича 2816 та, 266642 тонна бошоқли дон харид қилиш бўйича 3805 та, 3295 тонна пилла хомашёси харид қилиш бўйича 4214 та контрактация шартномалари тузилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Шартномалар бажарилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда шартнома интизомига риоя этилиши юзасидан жавобгарликни ошириш мақсадида режага асосан вилоятдаги 13 та хўжалик юритувчи субъектда шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг қонунийлиги ўрганилиб, улар томонидан тузилган 37761 та шартнома кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 2317 та ҳолатда шартномаларнинг тузилиши бўйича, 416 та ҳолатда уларнинг бажарилиши бўйича қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Киритилган даъво аризалардан 95 та 97 миллион 100 минг сўмлик қисми судлар томонидан қаноатлантирилди.

Жумладан, Андижон тумани "Андижон элита уруғлари" МЧЖ раҳбари Ж.Қосимовнинг адлия бошқармасига мурожаатидан сўнг жамият манфаатини кўзлаб, Хўжаобод тумани "А.Нурматов" ПТАЖга 1.102.548.296 сўм асосий қарз ва 396.917.987 сўм пеня ундириш ҳақида вилоят хўжалик судига киритилган даъво ариза кўриб чиқилиб, 1.102.548.296 сўм асосий қарз ва 119.075.216 сўм пеня ундириш юзасидан ҳал қилув қарори чиқарилган.

Ўрганиш натижалари бўйича киритилган тақдимномаларда бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчилар, шу жумладан, фермер хўжаликлари манфаатлари кўзланди.

Қонунбузилиш ҳолатлари содир этилишига сабабчи бўлган шахсларнинг 13 нафарига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Шундан, 4 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.