16

Далолатнома тузилмаган


йўриқнома талабларига риоя қилинмаган

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш бош бошқармасининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими томонидан амалдаги қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлими шўъба корхонаси фаолиятида доривор воситалар ва тиббий техника сифатини назорат қилишга оид қонунчиликка риоя этилиши ўрганилганда бўлим фаолияти давомида 19 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Ушбу қонунбузилиш ҳолатларининг таҳлили аксарият ходимларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашганлиги ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя этмаганлиги натижасида келиб чиққанлигини кўрсатди.

Масалан, дори воситалари билан савдо қилувчи фирмалар томонидан синов ўтказиш учун олинган намуналар қайтариб берилганлиги қайд этилган бўлса-да, бу ҳақда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилмаган. Шунингдек, мувофиқлик сертификати берилишидан олдин филиалнинг кимёвий таҳлил ва фармотоксикологик лабораториясида синовдан ўтказилган дори воситалари ва уларнинг қолдиқлари Соғлиқни сақлаш вазирининг 2010 йил 26 мартдаги буйруғи билан тасдиқланган “Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома талабларига риоя қилинмаган ҳолда канализация орқали оқизиб йўқ қилинган.

Киритилган тақдимномага кўра, хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолатлари келиб чиқишига сабабчи бўлган ходимларга тегишли интизомий жавобгарлик белгиланди.