17

Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш концепциянинг устувор йўналиши


Ҳуқуқий давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдек буюк мақсадларни ўз олдига қўйган Ўзбекистон бугун дунё ҳамжамияти орасида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиб бормоқда. Эришилаётган ютуқлар ва дунё ҳамжамиятининг эътирофи буларнинг барчаси амалга оширилаётган ислоҳатларнинг самараси. Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилаётганлигининг белгиси. Фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий билим ва кўникмаларининг тобора ортишидан далолат беради. Сиёсий фаоллигини оширишда сайловларнинг ўрни эътиборли.

Бугунги кунда Ўзбекистонда давлат ҳокимияти органларини демократик сайловлар орқали шакллантириш бўйича умумэътироф этилган халқаро принциплар ва ҳуқуқий нормаларга тўлик мос келадиган миллий сайлов қонунчилигимиз яратилди. Қонунчилигимизда белгилаб қўйилган сайловларнинг даврийлиги, мажбурийлиги, эркинлиги, умумий , тенг ва тўғридан-тўғри яширин овоз бериш йўли орқали ўтиши ва конституцияда махсус бобнинг мавжудлиги сайлов тизимини демократия тамойилларига асосланганлигидан далолат берди. Ҳар бир фуқаро сиёсий ҳуқуқини сайлов орқали амалга оширади. Ўзлари сайлаб қўйган вакиллари, Президент, Олий Мажлис, халқ депутатлари тегишли Кенгашлар орқали давлатни бошқаришда иштирок этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”нинг “Ўзбекистонда сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини ривожлантириш” устувор йўналишида миллий сайлов тизимини изчил ва босқичма-босқич либераллашуви, икки палатали парламент сайловларнинг қонун талаблари ва халқаро принцип ва нормаларга тўла мос ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базасини шаклланганлиги, сайлов тизими мунтазам такомиллашиб бораётганлигини эътироф этиб, сайлов жарёнларини янада демократлаштириш таклифини бердилар.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар ўртасида ўзаро соғлом рақобат кучайишининг асосий сабабларидан бири бу, сайловолди ташвиқотининг шакл ва усуллари тобора турли-туман ва кенг миқиёсга эга бўлиб бораётганлигидандир. Сайловолди ташвиқоти сайлов ҳуқуқини асосий институтлардан бири хисобланади. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 27- моддаси, ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди. “Сайловолди ташвиқоти”га қонуний таъриф келтирилиши, олиб бориш шартлари,турлари ва уни амалга ошириш усуллари ва механизмлари аниқ кўрсатилади.

Сайлов жараёнида участка сайлов комиссиялари қонунчиликда аниқ белгилаб қўйилмаган айрим ҳолатлар бўйича турли муаммоли вазиятларга дуч келинмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида” ги Қонуннинг 41- моддаси, ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг
38-моддасининг муддатидан олдин овоз бериш тартиб-қоидаси билан боғлиқ нормаларига қўшимчалар киритиш таклиф этилди.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунларига “овоз бериш кунига қадар қолган беш кун ичида, шунингдек овоз бериш куни жамоат фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини ва ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни нашр этиш (эълон қилиш), шунингдек, уларни умумий фойдаланишдаги ахборот –телекоммуникация тармоқларига жойлаштириш таъқиқиланади” деган нормани киритиш таклиф этилди. Ушбу нормани киритилиши сайловчилар фикрининг чалғимаслиги, ўзлари танлаган ва маъқул деб топган номзодга овоз бериш имконини беради.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича конференцияларда кузатувчиларнинг иштирок этиш ҳуқуқини белгилаб берадиган қўшимча киритиш таклифи киритилди. Юқорида кўрсатилган қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш мамлакатимизда сайлов эркинлиги ҳуқуқи принципининг тўлиқ жорий этилиши ва сайлов тизимининг янада демократлашувига хизмат қилади.