Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиш тамойилининг таъминланиши ҳақиқий демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва ҳалқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан ана шу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Улуғнор туманида яшовчи фуқаро Д.Джабборованинг Андижон иқтисодиёт коллежи томонидан боқувчисини йўқотганлик нафақа пули берилмаганлигидан норози бўлиб, ушбу пулни олишда амалий ёрдам беришни сўраб адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га қилган мурожаати бошқарма ходимлари томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 11 ноябрда рўйхатдан ўтказилган “Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек, транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан фуқаро Д.Джабборовага Андижон иқтисодиёт коллежидан энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 баробари миқдорида нафақа пулини тўлаб берилишини таъминлаш юзасидан Андижон вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасига тақдимнома киритилиб, натижада фуқарога энг кам ойлик иш ҳаққининг 100 баробари, яъни 9.610.500 миқдоридаги нафақа пулини тўлаб берилишига эришилди.
Бир сўз билан айтганда, бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиздан кўзланган мақсад битта - қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва тиклашдан иборатдир.
Зеро, қонун устуворлиги таъминланган жамиятда тараққиёт бардавом бўлади.
Озодбек Гафуров
Андижон вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи