11

Очиқлигининг ҳуқуқий кафолати


Мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозимлиги ҳақидаги муҳим норма мустаҳкамлаб қўйилган. Қолаверса, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддаси, иккинчи қисмида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахс­лар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб беришга, мақбул ахборот ресурслари яратишга, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бош­қа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашга мажбур эканликлари белгилаб қўйилган.

Maмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепциясига мувофиқ ишлаб чиқилган 2014 йил 5 майда матбуотда эълон қилиниб, кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaри фaoлиятининг oчиқлиги тўғрисидa”ги қoнуни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштирди.

Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштиришга, улар фаолиятининг шаффофлигини, очиқлигини таъминлашга, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар сифати учун жавобгарлигини оширишга, аҳоли, жамоат бирлашмалари ва оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид маълумотлардан кенг хабардор бўлишга оид ҳуқуқлари кафолатини янада мустаҳкамлади.

Мазкур қонун фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишга қаратилган. Унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш тартиб-таомиллари белгилаб қўйилган, давлат органлари фаолиятининг, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатининг, давлатимиз ташқи ва ички сиёсатининг шаффофлигини, очиқлигини, сиёсий плюрализмни, мамлакатимизда ва ундан ташқарида рўй бераётган ҳодисалар ҳақидаги фикрлар хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш масалалари назарда тутилган.

Мазкур қонунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга нималар киритилиши аниқ белгилаб қўйилган. Натижада фуқаролар бевосита давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиши, улар томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар тўғрисида ва бошқа маълумотларни олиши мумкин.

Қонунда ахборотдан фойдаланувчилар ва уларнинг ҳуқуқлари аниқ белгилаб қўйилган. Унга кўра, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.

Шунингдек, энг илғор ва демократик халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўровларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўриб чиқишнинг аниқ муддатлари белгиланган. Чунончи, ахборотдан фойдаланувчининг сўрови сўров рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши, оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи фаолияти ҳақида ахборот олишга ҳамда мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этишга доир сўрови эса етти кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши белгиланган.

Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг ахборотдан фойдаланишини таъминлашга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун жавобгарлигини оширишга, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилашга доир асосий вазифалар белгиланган ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари тартибга солинган.

Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида аккредитация қилинган оммавий ахборот воситалари ходимларининг ҳуқуқлари мустаҳкамланган. Хусусан, улар бўлажак мажлислар, кенгашлар ва бошқа тадбирлар ҳақидаги ахборотни олдиндан олиш, аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда аккредитация қилувчи органнинг бинолари (хоналари) ва бошқа объектларида бўлиш, ўзини аккредитация қилган органлар томонидан ўтказиладиган мажлислар, кенгашлар, брифинглар (матбуот конференциялари) ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқига эга. ОАВ вакилининг ўзини аккредитациядан ўтказган орган масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни сўраш ва олиш, тадбирларга доир ёзувлар билан танишиш, улардан нусха кўчириб олиш, олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситаларига материаллар тайёрлаш жараёнида фойдаланиш ва бошқа ҳуқуқлари таъминланади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур қонун нормалари ривожланган демократик мамлакатларнинг бу борадаги тажрибаларига тўла мос келади.

Мазкур Қонун мазмун–моҳиятини кенг аҳолига, айниқса, ёшларга етказиш

Дилдорахон ҚАДИРОВА, Андижон шаҳридаги 3-сон давлат нотариал идора нотариуси