11

Инсон ташвишига шерик бўлиш


Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, улар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амлга оширилмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра, аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида қонун бузилишларни олдини олиш юзасидан жорий йилнинг ўтган даврида 3 та тақдимнома, прокуратура идораларига мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан 7 та таклиф, судларга 2 та 136.202.271 сўмлик даъво аризалар киритилди.

Конституцияда ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини мансабдор шахслар томонидан бузилиши аниқланиб, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани тегишли органлар олдига қўйиш юзасидан тегишли суд ва бошқа ваколатли идораларга жами 19 та, прокуратура органларига мансабдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан 7 та, маъмурий жазо қўллаш тўғрисида қарорни бекор қилиш бўйича протест билдириш юзасидан 1 та таклиф киритилди. Киритилган таклифлар натижасига кўра, 9 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Бошқарма иш режаси ҳамда фуқарорларнинг мурожаатларига асосан қонун бузилишларни бартараф қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар ҳамда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан киритилган кўрсатма ва огоҳномалар юзасидан бўлим томонидан ҳисобот даврида бошқарманинг иш режаси ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари асосида 37 та ўрганишлар ўтказилди.

Марҳамат туман ҳокимлигида “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси ўрганилганида, туман ҳокими ўринбосари хотин қизлар қўмитаси раиси З.Дадажонова томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси қўпол равишда бузилиб, Марҳамат туманида яшовчи фуқаро Ж.Қурбонованинг аризасига ўрганиш кунига қадар ёзма жавоб берилмаган.

Шунингдек, Марҳамат туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, туман бош архитектори А.Бадалов томонидан Марҳамат туманида яшовчи фуқаролар О.Сайдахмедов, А.Содиқовларнинг мурожаатларини ўрганишда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талаблари қўпол равишда бузилиб, ўрганиш кунига қадар ариза муаллифларига ёзма жавоб хатлари юборилмаган.

Марҳамат туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Дадажонова ва туман архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи, туман бош архитектори А.Бадаловлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 43-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судига кўриб чиқиш учун юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман суди томонидан мансабдорлар МЖтКнинг 43-моддаси билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди.

Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш юзасидан уларнинг манфаатини кўзлаб судларга жами 192 та 377.249.837 сўмлик даъво аризалар киритилди. Киритилган даъво аризалардан 192 таси қаноатлантирилиб, суд қарорига асосан 258.164.066 сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича суд қарорлари қабул қилинди.

Нодир Тураханов,

Андижон вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи