АНДИЖОН ВИЛОЯТ адлия бошқармаси томонидан тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш, фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқларини бузган мансабдор шахсларга қатъий чоралар кўриш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Қўрғонтепа туманида фаолият олиб бораётган “Устози гавҳар жилоси” хусусий корхонаси раҳбари ТИФ “Миллий банк”нинг туман филиали ходимлари томонидан корхона ҳисоб рақамидаги мавжуд пул маблағларини ҳеч қандай рухсатсиз ёки тўлов топшириқномасиз тумандаги “Мунаввар Диёр саноати” хусусий корхонасига 2 250 000 сўм, “Ягона меъмор” хусусий корхонасига 3 400 000 сўм, “Фирдавс ва Рашодбек” хусусий корхонасига 1 100 000 сўм, “Фаровон водий Обод” МЧЖга 1 686 000 сўм, “Рахматулло толаси” фермер хўжалигига 6 205 000 сўм, “Ихтисослашган янги ер қурилиш” МЧЖга 3 850 000 сўм, “Евро люкс сервис строй” МЧЖга 18 750 000 сўм ўтказиб юборилганлиги тўғрисида мурожаат қилган.
Тўпланган ҳужжатлар асосида бошқарма томонидан “Устози гавҳар жилоси” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига даъво аризаси киритилди ва суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилиб, мазкур банк филиалига 3 135 680 сўм жарима жазоси тайинланди.
Фарҳодбек АШМАТОВ, Андижон вилоят адлия бошқармасибўлим бошлиғи