НовостиҚонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси Сана: 20.05.2015 Муаллиф: Ф.Акилов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” концепциясида аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш муҳим аҳамият касб этиши ва ҳуқуқий ахборотлардан тўсиқларсиз, тўла-тўкис фойдаланиш ҳамда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидлаб ўтилган. “Lex.uz” – имкониятлари кенгаймоқда Сана: 19.05.2015 Муаллиф: Фарҳодбек АКИЛОВ, Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси Маълумки, демократик-ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан бири аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда уни ижтимоий ҳаётда амалий қарор топтириш ҳисобланади. Сана: 14.05.2015 Муаллиф: Ф.Акилов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан адлия бошқармасида ўзларининг самарали меҳнатлари билан ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлиб бошқарманинг меҳнат файрийлари қаторидан жой олган кекса ёшдаги меҳнат фаҳрийлари иштирокида 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Сана: 13.05.2015 Муаллиф: Ф.Акилов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Андижон вилоят адлия бошқармасида 2015 йилнинг 1-чораги давомида бошқарма ва унинг тизимидаги идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларга бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Сана: 11.05.2015 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 13 апрелдаги 01-02/16-17-сонли «Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилаётган товарларнинг намуналарини ва нусхаларини божхона органлари тизимида тасарруф этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори. Ватанпарварлик Юрт тараққиётига хизмат қилишдир Сана: 08.05.2015 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Бугунги тезкор замон, глобаллашув жараёнлари ҳар бир фуқародан ижтимоий фаоллик, маънавий юксакликни талаб этмокда. Шу боис жамият аъзоларини ислоҳотларнинг моҳияти билан яқиндан таништириш, уларни ҳуқуқий ахборот ва адабиётлар билан таъминлаш, ёшларга миллий давлатчилик анъаналари ҳамда амалдаги ҳуқуқий тизимнинг ишлаш механизмлари тўғрисида зарур маълумотларни етказиш, жамиятда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг самарали усулларини жорий қилиш бугунги кунимизнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Сана: 07.05.2015 Андижон вилоят адлия бошқармасининг 2015 йилнинг 1-чораги якунларига бағишланган Ҳайъат мажлиси 2015 йилнинг 8 май куни соат 16-00 да бошқарма биносининг мажлислар залида ўтказилади. Адвокатура институти — инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси йўлида Сана: 05.05.2015 Муаллиф: Ф.Акилов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси иштирокида 2015 йил 1-чораги давомида адвокатлар томонидан Қонун хужжатлари ва касб этика Қоидаларига риоя этилишида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, “Адвокатура тўғрисида”ги Қонун хужжатларини бажарилишига доир юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда адвокатларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан чиқарилган тақдимномалар муҳокамаси таҳлили юзасидан семинар ўтказилди. Новости 361 - 370 из 639 Начало | Пред. | 35 36 37 38 39 | След. | Конец |
||