Адлия органлари вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлариЎзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1602-сонли қарорига мувофиқ Андижон вилоят адлия бошқармасининг мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ваколати доирасига кирувчи вазифаларни ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Бошқарма тизимига Бошқарма таркибий бўлинмалари, ФҲДЁ органлари, давлат нотариал идоралари ва нотариал архив киради. Бошқарма маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунади.
Бошқарма ўзининг фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Бошқарма ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:
фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни, қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийликни таъминлашга йўналтирилган жамият ва давлат қурилиши соҳасида норма ижодкорлиги давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига, қонунийликка қатьий риоя этилиши устидан белгиланган тартибда самарали назорат ва контролни амалга ошириш; улар томонидан суиистеъмолликларга, қонунбузарликларга, қонун ҳужжатлари талабларини ижро қилмаслик ҳолатларига, ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, нотўғри талқин қилинишига, қонунни қўллашда субъективликка, тор идоравий, танлов асосида ёндашишга йўл қўймасликка йўналтирилган ҳуқуқий таъсир чораларини амалга ошириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини тизимли таҳлил қилишни ташкиллаштириш, улар томонидан киритиладиган ёки қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонун ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан ҳар томонлама экспертизани амалга ошириш; амалдаги қонун ҳужжатларида “оқ доғлар”ни, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратаётган қоидалар ва нормаларни аниқлаш; фуқаролик жамияти институтларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларнинг аҳолининг турли қатламлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишда, мамлакатни демократик янгилаш ва модернизациялашда фаол иштирокини ҳуқуқий таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва ҳалқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш; нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатишининг қонунийлигини, ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни таъминлаш; ўз ҳудудида рўйхатдан ўтган халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш; жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини, ҳуқуқий маданиятни оширишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини самарали мувофиқлаштиришни амалга ошириш; нотариат, адвокатура, ФҲДЁ органлари ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмалар фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган давлат томонидан тартибга солиш тизимини изчил такомиллаштириб бориш; бозор ислоҳотларини чуқурлаштиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектларининг, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, бу соҳада бюрократик тўсиқ ва ғовларни яратишга йўл қўймаслик; шартномавий-ҳуқуқий интизомни мустаҳкамлаш, шартномаларни, энг аввало қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасида шартномаларни тузиш ва бажаришда хўжалик юритувчи субъектларга амалий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ишларни ташкил этиш. Бошқарма ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан, прокуратура органлари, бошқа ташкилотлардан, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалалар юзасидан ҳужжатларни, статистика ва бошқа маълумотларни, таҳлилий материалларни, хулосалар ва бошқа ахборотларни сўраш, талаб қилиш ва олиш; Вазирлик кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш бўйича белгиланган тартибга риоя қилиниши юзасидан текширишлар ўтказиш; маҳаллий давлат ҳокимияти органларига: ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурлиги тўғрисида; улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида; қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида тақдимномалар киритиш; давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари нормалари тўғри ва бир хилда қўлланилиши бўйича ишларнинг ҳолатини ўрганиш. Ўрганиш натижалари бўйича тегишли органлар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари нормаларини лозим даражада қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш; давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари, шу жумладан прокуратура органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан тизимли мониторинг, таҳлил ва назоратни амалга ошириш. Натижалари бўйича тегишли органларга аниқланган қонун бузилишларни бартараф этиш ва қонун ҳужжатлари нормаларини лозим даражада қўллаш тўғрисида тақдимномалар киритиш; давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат қилиш натижаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ҳайъат йиғилишларида белгиланган тартибда иштирок этиш; давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига риоя қилинишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органларнинг раҳбарларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини, уларнинг сабабларини ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, шунингдек инсоннинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликларини тиклаш чораларини кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш; адвокатларга берилган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тугатиш; адвокатлар малака комиссияларига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш; адвокатлик тузилмаларига аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар юбориш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида ҳуқуқий ишлар аҳволини, шунингдек уларнинг юридик хизматлари фаолиятини текшириш, улардан амалга оширган ишлари тўғрисида маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатилган органларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш ёки уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш тўғрисидаги масала билан юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш; юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатиш; тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни жавобгарликка тортишнинг асослилигини зарур ҳужжатлар, шу жумладан жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар материаллари билан танишиш йўли билан ўрганиб чиқиш; тадбиркорлик субъектларининг “ишонч телефони” орқали тушаётган мурожаатларини кўриб чиқиш, барча вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар томонидан тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига риоя этиш бўйича қонун ҳужжатларининг оғишмай бажарилишини текшириш. Кўрсатиб ўтилган органлар ва ташкилотлар раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган: аниқланган қонун ҳужжатлари бузишларини, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида; тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўриш тўғрисида тақдимномалар киритиш; Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида ва халқаро шартномаларида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини мансабдор шахслар томонидан бузилиши ҳолатлари аниқланганда, шунингдек адлия органларининг қонуний талаблари мансабдор шахслар томонидан бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифлар киритиш; давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шу жумладан назорат органлари ва лицензияловчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларини бузувчи қарорларини, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) тўхтатиб қўйиш; жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузувчи суд ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида давлат божи тўламасдан суд инстанцияларига таклифлар киритиш; инсон, тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ҳуқуқларига, шунингдек, шартнома интизомига риоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларининг бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш; қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни текширишни амалга ошириш, шунингдек, Бошқарма фаолияти доирасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг, илмий ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш; хўжалик шартномалари бажарилиши жараёни устидан мониторингни амалга ошириш, шартнома интизоми бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектларга аниқланган бузилишларни бартараф этиш, шунингдек шартнома мажбуриятларини бажарилмаганлиги (лозим даражада бажарилмаганлиги) натижасида етказилган зарарни қоплаш юзасидан белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш; тақдимномада баён қилинган талаблар белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда ваколатли органлар ёки судлар олдига шартнома интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш; нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш, улардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этишларини талаб қилиш, кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида белгиланган муддатларда бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, таъсис ҳужжатларини ва қонун ҳужжатларини бузганлиги учун мансабдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш учун, шунингдек уларнинг айби билан давлатга ёки ташкилотга етказилган моддий зарарни қоплаш бўйича юқори турувчи органларга ёки судга мурожаат қилиш; нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларда) иштирок этиш; тегишли давлат органлари ва муассасаларидан нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш бўйича тартиб-таомилни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш; барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ҳуқуқий статистикани ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган маълумотларни олиш; давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволар билан мурожаат қилиш; Бошқарма фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли бўлинмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш юзасидан белгиланган тартибда Вазирликка таклифлар киритиш. |
||