Мурожаатлар натижалариМурожаат: Пахтаобод туман “Обод Диёр Саховати” фермер хўжалиги раҳбари Т.Мадумаров “Андижондонмахсулотлари” ОАЖ томонидан шартнома шартларини бажармаётганлигидан норози бўлиб, Андижон вилоят адлия бошқармаси “Ишонч телефони”га 2012 йил 23 январда мурожаат қилган. Натижа: Бошқарма ходимлари томонидан “Обод Диёр Саховати” фермер хўжалигини манфаатини кўзлаб, Андижон вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суд томонидан “Андижондонмахсулотлари” ОАЖдан 7.216.729 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилди.
Мурожаат: Хўжаобод туманида фаолият юритаётган “Хўжаобод ипак қурти” хусусий корхонаси раҳбари тумандаги Пилла давлат корхонаси томонидан шартномага асосан етказиб берилган махсулот учун тўловлар амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб, бошқарманинг “Ишонч телефони”га 2012 йил 14 мартда мурожаат қилган. Натижа: Бошқарма ходимлари томонидан “Хўжаобод ипак қурти” хусусий корхонаси манфаатини кўзлаб вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, Суднинг 2012 йил 1 июндаги қарорига асосан Пахтаобод туман Пилла давлат корхонасидан 87 072 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво тўлиқ қаноатлантирилди.
Мурожаат: Балиқчи туманида фаолият олиб бораётган “Таъминот хизмат 21” хусусий фирмаси раҳбари “Ишонч телефони”га 2011 йил 23 июнда мурожаат қилиб, ОАТБ “Агробанк” Балиқчи туман филиали томонидан етказилган моддий ва бой берилган фойдани ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Натижа: Мазкур ҳолат бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига моддий ва бой берилган фойдани ундириш тўғрисида даъво ариза киритилиб, Суднинг 2011 йил 2 августдаги қарорига асосан фирма фойдасига банкдан 293 488 сўм моддий ва 16 592 000 сўм бой берилган фойдани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мурожаат: Андижон шаҳрида жойлашган “Андижон дунёси” кўп тармофли хусусий фирма раҳбари бошқарма “ишонч телефони”га 2011 йил 19 октябрда мурожаат қилиб, Балиқчи туманида жойлашган “Чинобод” пахта тозалаш АЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлиб, мурожат қилган. Натижа: Тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб, фирманинг “Чинобод” пахта тозалаш АЖдан 321 000 000 сўм ҳақини ундиришни сўраб вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суднинг 2011 йил 22 ноябрдаги қарорига асосан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.
Мурожаат: Бўз туманида фаолият юритаётган “Тешабоева Тўхтахон” хусусий корхона раҳбари 2011 йил 20 сентябрда бошқарманинг “ишонч телефони”га мурожаат қилиб, шартнома асосида “Ёзёвонмахсусуқурилиш” шўъба корхонасига етказиб берилган кўрпа ва тўшакларни ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Натижа: Мурожат асосида корхона манфаатини кўзлаб Фарғона вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, суднинг 2011 йил 11 ноябрдаги қарорига асосан “Тешабоева Тўхтахон” хусусий корхонасига 4 250 000 сўм ундириш юзасидан қарор қабул қилинди.
Мурожаат: Бошқарманинг Ишонч телефонига 2011 йил 20 июнда Қўрғонтепа туманида фаолият юритаётган “Дурдона чиройи” хусусий фирма раҳбари мурожат қилиб, Жалақудуқ туман “Микрокредитбанк” филиали мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. Мурожаат асосида тўпланган ҳужжатлар ўрганилиб “Дурдона чиройи” хусусий фирмага 5 млн сўм миқдорида кредит ажратиб берилди.
Мурожаат: Бошқарманинг “ишонч телефони”га 2011 йил 8 августда “Фидокор люкс сервис” МЧЖ раҳбари мурожат қилиб, “Пахтасаноат” ХАБ томонидан шартнома шартлари бажарилмаётганлигидан норози бўлган. Натижа: Ўрганиш давомида вилоят хўжалик судига даъво ариза киритилиб, жамият фойдасига 96.075.180 ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мурожаат: Балиқчи туманида фаолият олиб бораётган “Кошона замин” хусусий корхонаси раҳбари 2011 йил 15 февралда бошқарма “ишонч телефони”га мурожаат қилиб, шаҳарда жойлашган “Иссиқлик Манбаи” ОАЖдан 8 546 600 сўм миқдорида ҳаққини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраган. Натижа: Мазкур ҳолат бўйича адлия бошқармаси томонидан вилоят хўжалик судига даъво киритилиб, корхона фойдасига 8 546 600 сўм ундириб берилди. |
||