НовостиСана: 25.12.2013 Муаллиф: Андижон вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бшлими Андижон вилояти Избоскан туманида “Обод турмуш йили” муносабати билан ФҲДЁ бўлими ва давлат нотариал идораси учун замонавий талабларга жавоб берадиган янги муҳташам бинонинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Норма ижодкорлиги: ютуқлар ва муаммолар Сана: 20.12.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида, норма ижодкорлиги фаолиятини самарали ташкил қилишга, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати яхшиланишига хизмат қилмоқда.
Сана: 13.12.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ҳамкорлигида “Фуқароларнинг коммунал соҳадаги истеъмол маданиятини ривожлантириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Сана: 13.12.2013 Муаллиф: Андижон вилоят адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Қўрғонтепа туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тадбирлар режасига мувофиқ, “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Сана: 06.12.2013 Муаллиф: Адлия органлари ва муассасалари жамоаси Ўзбекистон Республикаси Адлия органлари ва муассасалари жамоаси мамлакатимиз халқини Конституциямизнинг 21йиллик қутлуғ байрами билан самимий муборакбод этади.
![]() Сана: 05.12.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Барча соҳалар каби ўтган йиллар давомида қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Бу ислоҳотлар барча ҳокимият тармоқларининг ваколатларини аниқ белгилаш ва улар ўртасида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш асосида йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда.
![]() Сана: 04.12.2013 Муаллиф: К.Жалолиддинов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республкаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш бўйича тасдиқланган Тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Тарғибот гуруҳи” томонидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, ички ишлар, солиқ ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва бошқа бир қатор давлат органлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий тарғибот масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчи-талабалари иштирокида “Бахтимиз қомуси ва ободлик дастури”мавзусида анжуман ташкил этилди.
Сана: 03.12.2013 Муаллиф: Андижон вилоят адлия бошқармаси Тарғибот ва ҳуқуқий маърифат бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан нотариат идоралари ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш, адлия органлари ва муассасалари биноларини, шу жумладан, давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ органларини капитал қуриш ва таъмирлаш Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Конституция – тадбиркорлик тараққиётининг кафолати Сана: 27.11.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш бўйича инспекциялар фаолиятида мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қонунийликка риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек инспекциялар фаолиятига услубий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири саналади.
Сана: 22.11.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллиги муносабати билан аҳолининг, айниқса ёшларнинг Конституция борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Новости 561 - 570 из 639 Начало | Пред. | 55 56 57 58 59 | След. | Конец |
||