НовостиСана: 21.10.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотларида норматив ҳуқуқий ишларни мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уларни яхшилашга доир тавсиялар ишлаб чиқиш Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди Сана: 17.10.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Мамлакатимиз қонунчилигида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг қулай шароитларини таъминлашга қаратилган қоидалар мустаҳкамланган. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишдаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби ва “бир дарча” тамойили асосида тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби амалга киритилди.
Ҳуқуқий ахборот тизими такомиллаштирилмоқда Сана: 11.10.2013 Муаллиф: ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга оид вазифалар ҳам белгилаб берилган.
Кўмаклашувчи комиссия йиғилиши Сана: 10.10.2013 Муаллиф: ЎзА Андижонда фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Сана: 04.10.2013 Муаллиф: Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг навбатдаги II Конференцияси бўлиб ўтди. Конференция Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг юқори органи бўлиб, камида беш йилда бир марта чақирилади.
Касбий маҳоратни оширишнинг долзарб масалалари Сана: 30.09.2013 Муаллиф: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик жамғармаси (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида Самарқандда “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди.
Ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди Сана: 24.09.2013 Муаллиф: Дониёрбек Ёқубов, Андижон вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини давлат органлари ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига етказиш мақсадида ўқув-семинари ташкил этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Сана: 20.09.2013 Муаллиф: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган кун тартиби тасдиқланганидан кейин депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.
Сана: 12.09.2013 Муаллиф: ЎзА Тошкентда “БМТ Мингйиллик ривожланиш мақÑадларига Ñришиш вазифаларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки: ЎзбекиÑтон тажрибаÑи” мавзуÑида халқаро ÐºÐ¾Ð½Ñ„ÐµÑ€ÐµÐ½Ñ†Ð¸Ñ Ð±ÑžÐ»Ð¸Ð± ўтди.
Ðёл – жамиÑÑ‚ кўзгуÑи Сана: 09.09.2013 Муаллиф: ЎзА Ðндижонда ЎзбекиÑтон РеÑпубликаÑи Олий ва ўрта махÑÑƒÑ Ñ‚Ð°ÑŠÐ»Ð¸Ð¼, Соғлиқни Ñақлаш вазирликлари, вилоÑÑ‚ ҳокимлиги ҳамда “Ðдолат” СДП вилоÑÑ‚ кенгаши ҳамкорлигида “Ðёл – жамиÑÑ‚ кўзгуÑи†мавзуÑида реÑпублика илмий-амалий Ñеминари бўлиб ўтди.
Новости 581 - 590 из 639 Начало | Пред. | 57 58 59 60 61 | След. | Конец |
||