ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ 2015 йил учун катта илмий ходимлар-изланувчилар институтига қуйидаги мутахассисликлар бўйича ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
12.00.01 — Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи — 1 та ўрин;
12.00.02 — Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи — 2 та ўрин;
12.00.03 — Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ — 3 та ўрин;
12.00.04 — Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация — 2 та ўрин;
12.00.05 — Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи — 1 та ўрин;
12.00.06 — Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ — 2 та ўрин;
12.00.07 — Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура — 1 та ўрин;
12.00.08 — Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи — 2 та ўрин;
12.00.09 — Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси — 2 та ўрин.
Ҳужжатлар 2014 йил 15 октябрдан 15 ноябргача
қабул қилинади.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
камида икки йиллик илмий ёки илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш;
олий таълим муассасаси магистратураси дипломига ёки унга тенг бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси, Ички ишлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати олий таълим муассасалари дипломига ёхуд фан номзоди илмий даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш;
муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларида, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида фан доктори илмий даражаси олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган иккита тезисга эга бўлиш;
хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдалана олиш.
Катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
— ариза;
— маълумотнома;
— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
— олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;
— тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган илмий маъруза ва докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
— илмий журналларда ва нашрларда эълон қилинган илмий мақолалар (камида учта), илмий ва илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларига фан доктори илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотининг асосини ташкил этиши мумкин бўлган тегишли илмий йўналишлар бўйича бошқа илмий ишлар тўпламларига киритилган тезислар (камида иккита) рўйхати, шунингдек, уларнинг нусхалари;
— талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш юзасидан ўтказилган тест синовидан ўтганлигини тасдиқловчи ОАК ҳужжатининг нусхаси;
— етакчи олимлардан бирининг уни илмий консультант сифатида белгилаш юзасидан ёзма розилиги.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Кириш имтиҳонлари Ўзбекистон тарихи, фаннинг билиш назарияси ва методологияси ҳамда фалсафа, фан методологияси, чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил бўйича) ва мутахассисликдан иборат бўлади.
2015 йил учун мустақил изланувчиликка қуйидаги мутахассисликлар бўйича
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
12.00.01 — Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
12.00.02 — Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
12.00.03 — Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
12.00.04 — Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Хўжалик процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация;
12.00.05 — Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи;
12.00.06 — Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ;
12.00.07 — Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура;
12.00.08 — Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
12.00.09 — Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Ҳужжатлар 2014 йил 15 октябрдан 15 ноябргача
қабул қилинади.
Мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахслар қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:
камида беш йиллик амалий иш стажига эга бўлиш;
бакалавр ёки магистр дипломига ёхуд Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ёки Миллий хавфсизлик хизмати олий ҳарбий таълим муассасалари дипломига ёхуд фан номзоди илмий даражасига ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;
илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш;
муайян илмий ютуқларга, фан доктори даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил этиши мумкин бўлган (илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида учта илмий мақолага, илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатлари тўпламларида, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш, ва/ёки тегишли илмий йўналишлар бўйича ихтирога ёки селекция ютуғига битта ёки ундан кўп патентга муаллиф (ҳаммуаллиф) бўлиш ва/ёки тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий-технологик ишланмаларда қатнашганлик;
хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдалана олиш.
Мустақил изланувчиликка талабгорлар мустақил изланувчиликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
— ариза;
— иш жойидан тавсифнома;
— маълумотнома;
— олий таълим ёки фан номзоди тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;
— меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
— талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш юзасидан ўтказилган тест синовидан ўтганлигини тасдиқловчи ОАК ҳужжатининг нусхаси;
— илмий ишлар рўйхати.
Талабгорлар мустақил изланувчиликка мутахассислик бўйича суҳбат натижалари ва тегишли кафедранинг хулосаси бўйича университет ректори буйруғи билан, шунингдек, таълимнинг ўрганилган олдинги даражасида чет тили бўйича имтиҳон натижаси бўйича расмийлаштирилади.
Маълумотлар учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:
Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй, Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва илмий педагог кадрларни тайёрлаш бўлими.
Тел.: 233-66-36.