Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Кегейли туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тахтакўпир туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Андижон вилояти

Марҳамат туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Наманган вилояти

Уйчи туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Хоразм вилояти

Хива туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тошкент вилояти

Бўка туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бекобод туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бўстонлиқ туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Олмалиқ шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кў­чирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қа­роридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёш­дан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2015 йил 5 ноябрь) 

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Cайилгоҳ кўчаси, 5.

Телефонлар: (0-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183, 184, 185.


Рўйҳатга қайтиш