Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Андижон вилояти
Андижон туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига
ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Андижон вилояти
Марҳамат туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Наманган вилояти
Уйчи туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Сурхондарё вилояти
Термиз шаҳар 7-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Тошкент вилояти
Бўка туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Бекобод туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Комиссия номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;
4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;
5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);
7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.
Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.
(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2015 йил 9 декабрь)
Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Cайилгоҳ кўчаси, 5.
Телефонлар: (0-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183, 184, 185.