Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Андижон вилояти

Жалақудуқ туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Бухоро вилояти

Вобкент туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қашқадарё вилояти

Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Тошкент шаҳар

Сирғали туман 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Юнусобод туман 8-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимига

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кў­чирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қа­роридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёш­дан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2015 йил 31 декабрь) 

Манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Cайилгоҳ кўчаси, 5. 

 Телефонлар: (0-371) 233-44-48, 236-78-52, (ички) 183, 184, 185.


Рўйҳатга қайтиш