Bog'lanish

Telefon
(+998 73) 244-55-28

Elektron manzil
fargona@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳар 4-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Наманган вилояти

Наманган шаҳар 1-сон давлат нотариал идорасида 1 нафар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қуйидаги нотариус лавозимларига

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШНИ ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Қорақалпоғистон Республикаси

Тахтакўпир туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Қашқадарё вилояти

Миришкор туман давлат нотариал идорасида 1 нафар

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Комиссия номига ариза;

2. Паспорт нусхаси;

3. Белгиланган шаклда тўлдирилган шахсий варақа;

4. Меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

5. Олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

6. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма (малака имтиҳонини топширган, лекин нотариус лавозимида уч йил мобайнида ишламаган талабгорлар эса малака имтиҳонини қайта топширганлиги тўғрисида Малака комиссиясининг қароридан кўчирма);

7. Охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома.

Танловда йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик матахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга бўлган, шу жумладан, белгиланган тартибда стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирок этиши мумкин.

(Ҳужжатларни тақдим этишнинг охирги санаси 2016 йил 28 апрель) 

Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва 

Тошкент шаҳар адлия бошқармалари орқали тақдим этилади.

Телефонлар: (0-371) 236-78-52, 233-44-48.



ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Тошкент юридик коллежининг Амалиёт

ишлари бўйича директор ўринбосари

бўш лавозимига

ТАКРОРАН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик (касбий-таълим) ёки таълим муассасасининг йўналиши бўйича магистр, дипломли мутухассислар иштирок этиши мумкин.

Номзодларнинг аризалари Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;

2. Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

3. Илмий даража ва илмий унвонлар ҳақидаги

ҳужжатнинг нусхалари (мавжуд бўлса);

4. Илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);

5. 4х6 ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

6. Директор ўринбосари лавозимига номзоднинг бўлажак фаолияти

бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепцияси).

Ҳужжатлар танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида қабул қилинади.

Танлов комиссияси ҳужжатларни ўрганиб, номзодларни танловда қатнашишга тавсия этади.

Тошкент юридик коллежининг Хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари бўш лавозимига

ТАКРОРАН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловда илмий даража (илмий унвон)ли ёки педагогик (касбий-таълим) ёки таълим муассасасининг йўналиши бўйича магистр, дипломли мутухассислар иштирок этиши мумкин.

Номзодларнинг аризалари Адлия вазирлигига тақдим этилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1. Сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси) ва таржимаи ҳол;

2. Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

3. Илмий даража ва илмий унвонлар ҳақидаги ҳужжатнинг нусхалари

(мавжуд бўлса);

4. Илмий-услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса);

5. 4х6 ўлчамдаги 4 дона фотосурат;

6. Директор ўринбосари лавозимига номзоднинг бўлажак фаолияти

бўйича ихтиёрий шаклда ёзилган режаси (концепцияси).

Ҳужжатлар танлов матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида қабул қилинади.

Танлов комиссияси ҳужжатларни ўрганиб, номзодларни танловда қатнашишга тавсия этади.

Манзилимиз: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй, Адлия вазирлиги биноси. Тел. 233-50-17. 


Рўйҳатга қайтиш